Maqolalar

                   Diniy ekstremizm va terrorizm

 

O’zbekiston azaldan turli millatga mansub, turli dinlarga e’tiqod qiluvchi xalqlar tinch-totuv yashagan o’lka bo’lib kelgan. Ajdodlarimiz boshqa din vakillariga doimo hurmat bilan munosabatda bo’lgani, Vatan taraqqiyoti yo’lida yelkadosh bo’lib mehnat qilgani tarixiy manbalarda ko’p qayd etilgan.

O’zbekiston aholisining soni 31 mln.dan oshgan bo’lib, ular 1.30 dan ortiq millatga mansub hisoblanadi. Fuqarolarning 94% dan ziyodi islom diniga e’tiqod qiladi. 3,5% ga yaqin fuqarolar pravoslav diniga mansub bo’lib, qolganlarini boshqa konfessiya vakillari tashkil etadi. Bugungi kunda O’zbekiston Respublikasida 16 ta diniy konfessiyaga mansub 2 238 ta diniy tashkilot faoliyat olib bormoqda. Ulardan 2064 tasi islomiy, 157 tasi xristian, 8 tasi yahudiy, 6 tasi bahoiy jamoalari, bittadan Krishnani anglash jamiyati va Budda ibodatxonasidir.

So’nggi yillarda aqidaparast oqimlar yoshlar ichidagi faoliyatini mehnat migrantlarini ta’sir doirasiga olish, “hujralar” tashkil etish, diniy ekstremistik mazmundagi materiallarni elektron ko’rinishda tarqatish, internet orqali targ’ibot o’tkazish kabi usullarda amalga oshirmoqda. Ayniqsa, internet tarmog’ida o’zini “Iroq Shom islom davlati” (ISHID), “Jabhat al-Nusra” deb atab olgan terroristik tashkilotlar go’yoki islom ravnaqi yo’lida kurashayotgan “mujohid birodarlar guruhi” ekani haqidagi targ’ibot-tashviqot ishlari keng ko’lamda olib borilayotgani, buning oqibatida dunyoning ko’plab mamlakatlaridan musulmon yoshlar “hijrat” qilish va “jihod”da ishtirok etish da’vosida Suriya va Iroq hududiga borib, ushbu guruh safiga qo’shilayotganining guvohi bo’lmoqdamiz.
        Ekstremizm (lotincha –“aql bovar qilmas darajada ”, “haddan oshish ”) jamiyatda qabul qilingan qonun – qoidalarga zid bol`gan ,keskin radikal qarashlar va harakatlarni anglatadi .Bunday harakatlarga diniy tus berish  diniy ekstremizmga olib keladi .

        Diniy ekstremizm – jamiyat uchun an’anaviy bo`lgan diniy qadriyatlar va aqidalarni rad etish , ularga zid bo`lgan g`oyalarni aldov va zo`rlik  yo’li bilan targ`ib qilishga asoslangan nazariya va amaliyotni anglatadi .

    

      Terrorizm – Qo`rqitish va zo`ravonlik ishlatishni anglatuvchi ijtimoiy fenomendir. Muayyan maqsadlarda , jamiyatda beqarorlikni keltirib chiqarish va aholining keng qatlamlarida vahima , qo`rquv   uyg`otish uchun zo`ravonlik ishlatish hisoblanadi .

 

Terrorchilikni ko`rinishlari  

 

Birinchi Prezidentimiz Islom Abdug’anievich Karimov ta’kidlaganlaridek: “Bugungi kunda dunyoning turli mintaqa va hududlarida avj olayotgan qarama-qarshiliklar, qonli to’qnashuvlar, musulmon dunyosidagi turli mazhab va oqimlar o’rtasida kuchayib borayotgan nizo va ziddiyatlar, begunoh odamlarning qurbon bo’layotgani barchamizni  tashvish va xavotirga solmay qo’ymaydi”.
Qo’shni  musulmon davlatlarida  yuz berayotgan  hodisalar  bizni xushyorlikka  chaqiradi.Darhaqiqat, ushbu  voqealar  o’z   hayotimizga, o’z  taqdirimizga  va  kelajagimizga  jiddiyroq  qarashimizni  taqozo  etmoqda.Biz  har  qanday soxta shiorlar,balandparvoz  da’vatlardan  ko’ra  ko’proq aql-idrokka, tom  ma’nodagi islom tafakkuriga  tayanib ish  tutishimiz  lozim.

Diniy ekstremizm va terrorizm — biz uchun yangilik ham , ayni paytda tasodifiy ham emas , u yillar mobaynida rivojlanib , takomillashib borayotgan mudhish hodisadir .

 

28-umumiy orta ta`lim maktabi MMIBDO`:                    N. Tosheva

 

Одам савдоси – олам муаммоси

         Кейинги вақтларда одам савдоси бутун дунёни ташвишга солаётган, халқаро миқиёсдаги долзарб бўлган муаммолардан бирига айланди. Ишонувчан ва содда инсонларни ўзларига тобе қилиб, қул каби ишлатиш эвазига фойда олиш мазкур жиноятга қўл урганларнинг ягона мақсади ҳисобланади. Улар бу йўлда қонунбузарлик, алдов ва шавқатсизликни ўзларига қурол қилиб олганлар. Афсуски, биринчи навбатда аёллар ва йигит-қизлар жиноятчиларнинг тузоғига илинмоқда. Одам савдоси билан шуғулланувчилар фирибгарлик, мажбурлаш ва бошқа жиноий воситалардан фойдаланган ҳолда заиф, ҳимояга муҳтож инсонларни ўз домига тортади. Янада фожеали томони, жиноятчилар содда аёлларимизни чет элларга сотиб юбормоқдалар. Бировларнинг бахтсизлиги эвазига бойлик орттираётганлар ўз кирди-корларини яшириш мақсадида одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларни имкон қадар эътибордан четда тутишга, яъни уларни ноқонуний йўллар билан хорижга чиққанлиги фош бўлишидан чўчиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга мурожаат этмайдилар. Бу ҳолат одам савдоси билан шу- ғулланувчи шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб қолишларига ҳамда жиноий фаолиятини давом эттиришларига шароит яратади. Одам савдоси­нинг илдизини қирқиш, салбий оқибатларининг олдини олиш учун биринчи навбатда фукароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эъ­тибор бериш зарур.

Бундай ҳолатларнинг ҳамон учраб туришига асосий сабаб айрим аёлларнинг ўз ҳуқуқларини билмасликларидир. Хорижда ишлаб келишни хоҳловчилар учун республикамизда тегишли тартиб-қоидалар жорий этилган.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ушбу фаолият билан шуғулланади. Бу масалага қизиқувчи ҳар бир шахс шу ташкилотдан маслаҳат, йўл-йуриқлар, саволларига жавоб олишлари мумкин. Осонгина мўмай даромад топаман деб болаларининг кўзини мўлтиратиб, кекса ота-оналарининг маслаҳатига кирмай, уларнинг дилини оғритиб, чет элга чиқиб кетиб, бегона жойларда бошига кутилмаган савдолар тушиб, соғлигини, тинчлик-хотиржамлигини йуқотган аёлларнинг топган молу бойлиги, ўз она юртида кечган осойишта кунларнинг бир соатига ҳам арзимаслигини кеч англаб етмоқдалар.

Азизлар, аввало ҳар бир ишни ақл тарозисида ўлчаб, давлати­миз қонунларига, инсонийлик шаъни-ю талабларига қай даражада жавоб беришини чуқур мулоҳаза қилиб, кейин қўл уришга одатланайлик. Атрофимиздаги яқинларимиз, ҳамюртларимиз тақдирига бефарқ, бўлмайлик.

 

75-умумтаълим мактаби                                                                                                                                                    маънавий –маърифий ишлар                                                                                                                           бўйича директор ўринбосари:                                         Ж. Қаршиев  

 

Коррупция – жамият заволи

Жамиятни ривожлантириш ҳар бир мамлакатниинг олдида турган асосий вазифаси ҳисобланади. Шундай давлатлар борки уларнинг ҳар бирида коррупцияга қарши кураш жиддий тус олмоқда. Шулар мисолида юртимизни ҳам кўришимиз мумкин.

Ёшларни коррупцияга қарши тушунчалар билан ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ота–она, маҳалла, мактаб етакчи ўринда туриши лозим. Чунки, “Қуш уясида кўрганини қилади”  нақлига кўра ота-она томонидан фарзандига ёшлигидан ҳалоллик, поклик, меҳнатнинг нони ширин эканлиги, бировнинг ҳаққини ейиш гуноҳ эканлиги айтиб ўтилса, бу албатта ўз самарасини беради. Малакасиз кадрларни етишиб чиқаётганлигига  таълим ходимлари сабабчими ёки ота-она деган саволга жавоб берадиган бўлсак, Айрим қўштирноқ ичидаги таълим ходимларидан билим сотиб  олиши натижасида болаларнинг баркамол ўсишига тўсқинлик қилиб, ёшларни келажагини барбод қилмоқда.

Буюк мутафаккир ҳадисшунос  Имом Ал- Бухорийнинг ҳадиси шарифида ҳам ҳаром луқма инсонга ҳеч қачон буюрмаслиги ва оғир гуноҳ эканлиги айтиб ўтилади.

Афсуски, амал курсини моддий калити деб биладиганлар ҳам йўқ эмас. Лекин, мана шу амал курси замирида халқ манфаати ётади.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳам бу иллатга қарши курашиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг энг асосий бурчи эканлигини айтиб ўтади. Коррупция–аралашмаган жойда ҳар бир инсоннинг итеъдоди намоён бўлади. Ютуқлари илгари сурилади. Бундай етук малакали инсонлардан албатта Ибн Сино, Ал Фарғоний, Хоразмий каби  мутафаккирлар етишиб чиқса ажаб эмас. Энг аввало, юксак тараққиётга эришиш учун фуқаролар ўзини эмас, амал курсини эмас, балки жамият манфаатини ўйлаб иш тутса ўшандагина коррупцияни илдизини қуритиш мумкин.

Юксалиш олдида бизга ғов бўлаётган омиллардан аввало ватанпарвар бўлишга ўрганиш орқали қутулишимизни чуқур англаб етмоғимиз лозим.

Хатирчи тумани 33-мактаб  ММИБДЎ:                    М. Раҳмонова

 

 

Марказий Осиёда диний экстремизмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари

Юрт тақдири учун маъсул ҳисобловчи ҳар бир инсон, авваломбор, давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига раҳна солишга уринаётган ёвуз кучларнинг манбаси, моҳият-мазмуни ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлиши ва халқимизни ушбу таҳдидлардан огоҳ қила билиши керак.                                                                Диний экстремизм — сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш яъни, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш ғояларини илгари суриб келаётган уюшган гурухлар тузилмасидир.

Кейинги вақтларда диний экстремистик ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш ва “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш каби усулларга таянган ҳолда амалга оширишга уринмоқдалар. Натижада ақидапарастлар тўрига илинганлар қонли тўқнашувлар кетаётган ҳудудларга жўнатилмоқда. Бир сўз билан айтганда ақидапарастлар томонидан  “Интернет орқали ғоявий оғу” тарқатиш авж олмоқда .

    Шунингдек хорижга иш ахтариб кетган айрим ёшларимиз диний экстремистик оқим (ДЭО) аъзоларининг таъсирига тушиб, юртга қайтгандан сўнг ён-атрофдагилардан “жамоат” тузишга, уларни “ҳижрат”га олиб чиқишга қаратилган ҳаракатлар содир этаётгани ачинарли хол . Бу каби ёмон иллат албатта юртимиз тинчлигига хам рахна солиши мумкин.

    Тинчлик —  уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таъминланади. Афсуски, бугун дунёда турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган мана шундай ДЭО кучлари бор. Шундай “тинчлик кушандалари” бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Бунга Афғонистон, Покистон, Ироқ, Сурия каби мамлакатлардаги қонли тўқнашувлар миМутаассиблар томонидан жамиятда оммавий ваҳима уйғотиш мақсадида тинч аҳолини бозор, масжид, кўча каби одам гавжум жойларда портлатиб юборилмоқда, ижтимоий соҳа ходимлари якка террор усулида ўлдирилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистонни дунёвий-маърифий ва демократик тараққиёт йўлидан оғдиришга ҳаракат қилаётган турли ақидапараст гуруҳ аъзолари иродаси бўш, билимлари саёз кишиларни, айниқса, ёшларни ўз таъсир доираларига тортишга уринмоқда. Фарзандини эртага шу куйга тушишини истамаган инсон бугун унинг маънавиятини ҳимоя қилиши керак .

Огоҳ ва ҳушёр бўлсак, муқаддас юртимиз, тинчилигимиз, оиламиз ва фарзандларимизга ёмон кўз билан қараётган кимсалар содир этиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатардан холис бўламиз. Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Неъматнинг салмоғига қараб шукр ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи неъматларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Бугун бизнинг тинчлигимиз — ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматдир.

Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу-ҳунарлар малакаси билан ахлоқий фазилатларини ҳам ривожлантириб боришимиз керак.

Ёш авлоднинг маърифий тарбиясида, уларда кучли мафкуравий иммунитет ва юқори маънавият шакллантиришда мактаб ва оила баҳамжиҳатлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб вазифаларимиздан бўлиб қолади.

7-умумтаълим мактаби                                                                                                                                                    маънавий –маърифий ишлар                                                                                                                           бўйича директор ўринбосари:                                                                З.А.Норқулова  

 

 

Мавзу:  Одам  савдоси – жамият муаммоси.

 

Одам савдоси жиноятига қарши курашиш мавзуси бугунги куннинг энг долзарб мавзуси бўлиб қолди. Шу боис мамлакатимизда одам савдосидек мудҳиш жиноятнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлда “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 911-сонли қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги  Қонуннинг 13-моддасида фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан ташқарида меҳнат қилиш, мустақил иш қидириш ва ишга жойлашиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Демак, юртдошларимиз қонун доирасида мамлакатимиздан ташқари чет эл ҳудудида ҳам меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Лекин, фуқаролар бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасдан, ўйламай ташлаган қадами ташвиш келтираётганлиги, баъзи одамларнинг соддалиги туфайли айрим жиноятчи шахслар томонидан алданиб “одам савдоси”дек мудҳиш жиноятнинг қурбони бўлаётганлиги ҳам ҳаётда учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур масала юзасидан чиқарган қарори мазмун-моҳиятини одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида ёшларни мазкур жиноят ҳақида огоҳ этиш ва уларни шундай “қурбон”га айланиб қолишини олдини олиш ва унинг хавф-хатари ҳақида кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш долзарб мавзулардан бўлиб қолмоқда.

Одам савдосининг мудҳиш оқибатлари ва уни олдини олишни тарғиб қилиш учун тадбирларни амалга ошириб боришни мақсадга мувофиқлигини  мактаб, маҳалла, оила  ҳамкорлигида  ишларни  амалга  ошириш  лозим.

Одам савдоси жабрдийдаларига давлатимиз томонидан имкониятлар яратилиб берилмоқда. Жумладан, одам савдоси қурбонига айланиб ўз соғлиғини йўқотган кишиларга Республикамизнинг турли ҳудудларида реабилитация марказлари фаолият кўрсатмоқда. Бу марказларда одам савдоси қурбонлари бепул ўз соғлигини тиклаб олиш имкониятига эга.

Азизлар шундай экан, биз ҳам одам савдоси қурбонига айланиб қолмаслик учун ўз ҳақ ҳуқуқларимизни яхши билишимиз, чет элда мумай пул ваъда қилишса  таниган-танимаган  кишиларимизнинг сўзларига алданиб қолмаслигимиз зарур. Зеро, ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда оиламиз фаровонлиги, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.

 

Хатирчи тумани 27-мактаб  ММИБДЎ:                Э. Бердиёров  

 

 

Глобал хавф-одам савдосидир

        Ҳозирги вақтда барча оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб борилаётган дунё муоммоси сифатида қараладиган “одам савдоси” жиддий хавф солиб давлатлар ривожланишига таъсир этмоқда, шундай экан ушбу хавф бизнинг мамлакатимизда ҳам долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Биринчи Президентимизнинг  2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори  мамлакатимизда  одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг миллий қонунчилик асосларини яратиб берди.

-Маълумки, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва одам савдосига  қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан одам савдосига қарши курашиш соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг мазкур муаммонинг олдини олиш ҳамда ундан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш борасидаги лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишда қатнашмоқдалар.

Кейинги вақтда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгайиб бормоқда.

Инсон эркинлигини бузувчи хавфлар кўп. Мисол учун: халқаро терроризм, наркотраффик, диний экстремизм, миссионерлик ва одам савдоси  сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар  афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Улар орасида  одам савдосидек  оғир жиноят борки,  у инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки тақдири ва келажагини  оёқ ости қилиши нақадар жирканч кўринишга эга эканлиги билан ажралиб туради.

Инсонлар бойлик орттириш мақсадида ўз қавмини, қариндош-уруғларини, маҳалла-куйда яшаб турган маҳалладошларини турлича алдовлар билан Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея каби давлатларда яхши хақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбормоқдалар. Бундай ҳолат миллатимизнинг аянчли фожиасидир. Ҳозир чет мамлакатларда минг-минглаб эркак ва аёлларимиз бу балога  учраб азият чекмоқдалар. Уларнинг кўплари ҳали ҳам ўз ҳуқуқларини англаб етмаган адашган ва ватанига қайтиш йўлларини излаётган кимсалардир.

Дунё миқёсида глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб борётган бир пайтда халқимизни ҳар қандай хавф–хатардан огоҳ этиш, жиноий тажовузларнинг олдини олиш, йил сайин турли кўринишда пайдо бўлаётган трансмиллий жиноий тузилмалар фаолиятининг юртимизга кириб келишига йўл қўймаслик  учун қатор  чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Одам савдоси жиноятларига қарши курашишда аҳолининг бу тоифадаги жиноятлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши муҳим омиллардан биридир. Чунки огоҳ фуқаро ҳеч қачон одам савдоси қурбонига айланиб қолмайди.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонунларни тарғиб қилиш, шунингдек жамиятнинг барча қатламларига етиб боришини таъминлаш керак .

Ушбу глобал хавф инсоннинг нафақат жисмоний кучини,  балки унинг салоҳиятини, танасидаги аъзоларини, ҳаттоки маънавий қадриятларини бузилишига мажбур этмоқда .

Таъкидлаш жоизки, ўзини-ўзи бошқариш органларида унга замин яратаётган сабаб ва омилларни  ўрганиш  юртимизда тирикчилик қилиш имконияти бўлатуриб, баъзи юртдошларимизнинг хорижга олиб кетиб сотилиши, хўрланиши, қулликка ёлланиши  на бизга, на миллатимизнинг маънавий қадриятларига тўғри келмайди.

 

Хатирчи туман 5-умумий ўрта таълим мактаб

маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:                 Б.Юлдошев                     15.02.2018 йил

 

Диний экстремизмнинг салбий оқибатлари

 

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар. Қонун олдида тенгдирлар”, -деб қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси дунёвийлик асосида шаклланган ва барча динлар тенг ҳисобланиб, диний бағрикенглик ривожланган. Ҳамма динларга ҳурмат билан қаралади. Ислом динининг моҳияти бирон-бир миллат ёки давлатга мансуб бўлмай, мазмуни энг аввало, инсоннинг ўзига азиз ва мукаррам зот сифатида қараб, унинг маънавий камолотига хизмат қилади ва инсонпарварлик руҳи устуворлиги, меҳр-оқибат, диёнат, адолат, ҳаллоллик ва покликка даъват этиши билан характерланади. Ўзбекистон дунёвий ривожланиш йўлида диндорлар манфаатини ҳимоя қилади.

2017 йилнинг 15 июнида давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби” мавзусида дин уломалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокидаги анжуманда бу борадаги масала ва муаммоларни муҳокама қилган ҳолда уларни ҳал этишнинг аниқ вазифаларини ҳам белгилаб берган эдилар.

Ёшларимизнинг айримлари миллий маданиятимизнинг асл қадр-қиммати ҳақидаги тушунчаларга эга эмасликлари туфайли айрим ёшларимиз ишлаш баҳонасида чет давлатларга бориб қонунда белгиланмаган айрим диний экстремистик оқимларга қўшилиб қолмоқдалар. Ҳозирда қанчадан қанча ёшлар ўз оилаларидан кечиб осойишта ҳаётидан кечиб диний экстремистик оқимларга қўшилиб чет давлатларда ва қанчаси ўз умрини хазон қилиб жазони ўташ муассасаларида умрини ўтказмоқдалар. Ҳаттоки, ҳозирда ҳам айрим ўз ҳуқуқини билмаган ёшларимиз ҳам диний экстремистик оқим аъзоларига қўшилиб қолмоқдалар. Қачонки,  ёшларимиз ўз Конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини ўргансалар давлатимизда диний экстремистик оқимларга кириб қолмасликлари таъминланади.

 

 

  Хатирчи туман 12- умумий ўрта таълим мактаби

маънавий-маърифий ишлар  бўйича директор ўринбосари            М. Ҳайдаров                     15.02.2018 йил

 

KORRUPSIYA — TARAQQIYOT KUSHANDASI

Davlat  idorasida  xizmat qilayotgan  mas’ul shaxs pora evaziga fuqaroning ishini “to`g`rilab”, hojatbarorlik qiladi. “Korrupsiya” so‘zi lotinchadan kelib chiqqan bo`lib, pora evaziga sotib olish, buzilish, sotilish degan ma’nolami bildiradi. Yanayam soddaroq aytganda, bu muayyan mansabdor shaxsning qonun va axloq me’yorlariga zid ravishda o`z shaxsiy manfaati uchun mansab vakolatlari va huquqlarini suiste’mol qilishini anglatadi. Korrupsiyaning  xarakterli  jihati,  amaldor hamda uning manfaatlari bilan jamiyat manfaatlarining bir-biriga zidligi hisoblanadi. Mazkur illatning aksariyat ko`rinishi amaldorlarning tovlamachiligi bo‘lib, bunga davlatga qarshi jinoyat sifatida qaraladi.

Korrupsiya tushunchasi va shakllari xalqaro darajada rasman BMTning 1995 yildagi rezolyutsiyasida o`z aksini topgan. Ushbu rezolyutsiya qoidalariga muvofiq davlat ichki qonunchiligi korrupsiya mezonlarini va uni bartaraf etish choralarini belgilaydi.

Ushbu illatning ildizlari bir necha ming yillarga borib taqalishi odamni chuqur mulohazaga chorlaydi. Dastlab insonlar biror-bir mavqega ega bolish uchun qabila boshlig‘i yoki oqsoqolga sovg‘a-salomlar hadya qilganlar. Qimmatliroq sovg‘a bu odamni boshqalardan ajratib turgan va uning iltimosi yoki talabi so‘zsiz qondirilgan. Unga qarshi kurashgan ilk hukmdor sifatida eramizdan qariyb ikki yarim ming yil avval yashagan. Shumer podshohi Uruinimgina nomi tilga olinadi. Qadim zamonlardayoq korrupsiyaga qarshi qattiq jazolar belgilanganiga qaramasdan. bu hamisha ham ko‘ngildagidek natijani bermagan. Nari borsa, eng xavfli jinoyatlarning oldi olingan, xolos. Biroq kamomadga yo`l qo`yishlar va pora olishlar muntazam ravishda davom etavergan. Mazkur muammo bilan deyarli barcha qadimgi davlatlar va tuzumlar, hatto qadimgi Misr fir’avnlari ham to`qnash kelganlar.

Inson borki, nafs bor, inson borki, xatoga yo`l qo`yadi. Nafs, manfaat tufayli insonlar nohaqdan nohaq hukmdoru sudyalarning adolatsiz hukmlari jabrini chekkan. Bejiz ilohiv kitoblar sanalmish Injil va Qur’oni karimda o‘zgalar mol-mulkini nohaq o‘zlashtirmaslik yoki qozilarga pora berish evaziga boshqalar mol-mulkini egallab olmaslik xususida oyatlar nozil bo‘lmagan.

“Mol va (boylik)laringizni o`rtalaringizda botil (yo‘llar) bilan yemangiz! Shuningdek, bila turib odamlarning haqlaridan bir qismini gunoh yo`li bilan yeyish(o‘zlashtirish) maqsadida uni hokimlarga havola etmangiz! (Qur’oni karim, “Baqara” surasi, 188-oyat).

Korrupsiya jamiyatdagi iqtisodiy, siyosiy va ijtimoiy muammolar natijasida turli ko‘rinish va shakllarda namoyon bo`ladi. Davlat mansabidan foydalanib, noqonuniy mukofot-hadyalar (aniqrog‘i pora) olishga ruju qo`yish ko`pincha islohotlar davrida yuz beradi. Fuqarolaming muammolarini hal etish uchun amaldorga pora berishi ko‘p hollarda masalani hal etishni tezlashtiribgina qolmay, balki yuz foiz arizachining foydasiga hal etadi. XVIII asr oxiridan boshlab g‘arbda jamiyatning korrupsiyaga munosabatida keskin burilish yuz berdi. “Davlat hokimiyati unga tobe odamlar farovonligi uchun xizmat qilishi kerak, fuqarolar amaldorlar qonunlarga rioya qilgan holda ishlashi uchun ularni boqadi” — degan shior ostida liberal islohotlar o‘tkazildi.  Xususan, 1787 yilda qabul qilingan AQSh Konstitutsiyasida pora olish eng og‘ir jinoyat deb topilib, bunday hollarda hatto AQSh prezidentiga impichment e’lon qilinishi mumkinligi qayd etildi.

XX asrning ikkinchi yarmiga kelib bir mamlakatdagi korrupsiya boshqa mamlakatlar rivojiga ham salbiy ta’sir etishi ravshanlashdi. Korporatsiyalar tomonidan xorijdagi oliy mansabdorlarni sotib olish ommaviy tus oldi. 0`ta darajada korrupsiyalashgan davlatlar uchinchi dunyo bilan cheklanmay qoldi, 90-yillarda sobiq sotsialistik respublikalarda yuz bergan liberallashuv jarayonlari tufayli mansabdorlaming o‘z mansab vakolatini suiste’mol qilishi yanada kuchaydi. “Financial Times” gazetasi 1995 yil 31 dekabrdagi sonida 1995 yilni “Korrupsiya yili” deb e’lon qildi. Korrupsiya haqidagi bilimlami targ‘ib qilish uchun  BMT 9 dekabrni Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurashish kuni deb belgiladi.

Statistikaning guvohlik berishicha, poraxo‘rlik ayni paytga kelib nihoyatda tahdidli va keng miqyosda  kasb etmoqda. U ayniqsa, iqtisodiy jinoyatlar orasida yetakchi o‘rinni tutadi. Korrupsiyaning insonlarga va umuman, jamiyatga yetkazadigan zarari juda katta. Bu o‘rinda ulardan ayrimlarini qayd etish bilan cheklanamiz, xolos.                                                                               .

Jumladan, korrupsiya avvalo, davlat mablag‘lari va resurslarini samarasiz taqsimlanishi va sarflanishiga sabab bo‘ladi. Davlat apparati ishi samaradorligi pasayishi ham korrupsiya tufayli yuz beradi. Korrupsiyaning avj olishi mamlakatda tadbirkorlaming sinishiga, malakali kadrlaming boshqa mamlakatlarga chiqib ketishiga sabab bo‘ladi. Bu illat oqibatida ishlab chiqarish uchun ajratilayotgan investitsiyalar miqdori kamayib, iqtisodiy o‘sish to‘xtaydi. Rivojlanayotgan mamlakatlarda korrupsiyaning ta’siri sababli berilayotgan xalqaro yordamlardan maqsadsiz foydalanish, ijtimoiy tengsizlikning o‘sishi kuzatiladi. U aksar hollarda uyushgan jinoyatchilikning kuchayishiga, turli jinoiy to‘dalarning mafiyaga aylanishiga va oxir-oqibatda jamiyatda ijtimoiy axloqning pasayishiga olib keladi.

Yuqori darajada korrupsiyalashgan byurokratik apparatlarda katta miqdordagi davlat resurslari oson sindirish yoki bemalol pora olish mumkin bo‘lgan kanallarga yo‘naltiriladi. Bunday jamiyatda hukmron kuchlar asosiy diqqat-e’tiborini korrupsiyani nazorat qiluvchi mexanizmlarni zaiflashtirishga, matbuot erkinligi va odil sud tizimi mustaqilligini bo‘g‘ishga qaratadi. Uning eng xavfli ko‘rinishlari asosan jinoiy xatti-harakatlar hisoblanadi. Bunga eng avvalo, kamomadga (o‘g‘irlik)ga  yo`l qo‘yish va poraxo‘rlik kiradi. Vakolatli mansabdor shaxsga ishonib topshirilgan resurslar va boyliklami o‘z shaxsiy manfaati uchun sarflashi kamomad deyiladi. U oddiy o‘g‘irlikdan farq qilib, shaxs boshliqdan yoki mijozdan pul yoki mol-mulkni tasarruf etish uchun qonuniy ruxsat olgan bo‘ladi.

Korrupsiya xalqaro savdoda milliard-milliardlab ziyon keltiradi. Aynan mana shu holat keyingi yillarda xalqaro korrupsiya muammosiga e’tibomi qaratishga sabab bo‘ldi. Jumladan, amerikalik eksportchi firmalar xorij amaldorlariga pora bera olmagani uchun qulay bitimlarni boy berdi. Va aksincha, ko‘pgina YeXHT davlatlarida xorijiy hamkorga pora berish ta’qiqlanmay, balki ulaming soliq to‘lovlarida bu miqdor chegirib tashlandi. Aytaylik, nemis korporatsiyalarining bunday xarajatlari yiliga 5,6 milliard dollami tashkil etgan.

 

Korrupsiyaga munosabat va qarshi kurashish har qaysi mamlakatda o‘ziga xos tarzda kechayotir. Jum^gdan, Ressiyad% bu illat uzoq tarixga ega va- keng ildiz otib ketgan. Mutaxassislarning tahlilicha, bu davlatda korrupsiya tizimi orqali har yili trillion rublgacha mablag‘ aylanadi. Bundan ko‘rinadiki, korrupsiyaga qarshi kurashish borasida Rossiyada hali ko‘p ishlar qilinishi lozim bo‘ladi.

Boshqa mamlakat, masalan, Singapurda korrupsiyaga qarshi kurash o‘zining qat’iyligi va davomiyligi bilan ajralib turadi. Singapur mustaqillikka erishgan 1965 yilda korrupsiya avjiga chiqqan edi. Uni kamaytirish uchun bir qator vertikal choralar ko‘rildi. Xususan, amaldorlar xatti-harakatlarini cheklab qo‘yish, byurokratik protseduralami soddalashtirish kabi choralar shular jumlasidandir. Asosiysi, qonunchilikda bu illatga qarshi og‘ir jazolar tayinlandi. Hozirgi kunda Singapur korrupsiyadan xoli mamlakatlar orasida yetakchi o‘rinda turibdi.

Ayni kunlarda Saudiya Arabistonida korrupsiyaga qarshi katta kampaniya boshlandi. “Sky News Arabia” telekanali xabariga ko‘ra, 4 noyabr kuni korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha Oliy qo‘mita tuzilgan. So‘nggi ma’lumotlarga ko‘ra, hukmdor sulola oilasidan 11 nafar shahzoda korrupsiyada ayblanib qo‘lga olingan. Bundan tashqari, o‘nlab vazirlar hibsga olingan.

2013 yil bahorida Si Szinpin Xitoy davlati raisi etib saylandi. Si Szinpinning ichki siyosatida korrupsiyaga qarshi kurashish asosiy o‘rinni tutadi. 2016 yil oktyabrida XXR Kompartiyasi markaziy komissiyasi korrupsiyada ayblanib 1 million nafar davlat xizmatchilariga hukm chiqarilganini ma’lum qildi.

Yurtimizda korrupsiyaga qarshi kurash yuzasidan qanday ishlar olib borilayotgani xususida so‘z yuritadigan bo‘lsak, o‘tgan yillar mobaynida poraxo‘rlik, mansab vakolatini suiiste’mol qilish kabi holatlar bo‘yicha qonunchilikda turli jazolar belgilangan. Shunga qaramasdan, bizda bevosita korrupsiyaga oid qonun yo‘q edi.

O’zbekiston prezidenti Shavkat Mirziyoyev 3 yanvar kuni “Korrupsiyaga qarshi kurashish to’g’risida”gi qonunni imzoladi. Ushbu Qonunning maqsadi korrupsiyaga qarshi kurashish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishdan iborat. Qonun Qonunchilik palatasi tomonidan 2016 yilning 24 noyabrida qabul qilingan, Senat tomonidan 2016 yilning 13 dekabrida ma’ qullangan.

Hujjatda “korrupsiya”, “korrupsiyaga oid huquqbuzarlik”, “manfaatlar to’qnashuvi” kabi asosiy tushunchalarga izoh berilgan. Shuningdek, korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy prinsiplari keltirib o’tilgan.

 

 

 

Korrupsiya — shaxsning o’z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o’zga shaxslarning manfaatlarini ko’zlab moddiy yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi, xuddi shuningdek bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etish;

Korrupsiyaga oid huquqbuzarlik — korrupsiya alomatlariga ega bo’lgan, sodir etilganligi uchun qonun hujjatlarida nazarda tutilgan qilmish;

Manfaatlar to’qnashtuvi-shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorlik shaxsning mansab yoki xizmat majburiyatlari lozim darajada bajarishga ta sir ko’rsatayotgan yoxud ta’sir ko’rsatishi mumkin bo’lgan hamda shaxsiy manfaatdorlik bilan fuqarolarning, tashkilotlarning, jamiyatning yoki davlatning huquqlari va qonuniy manfaatlari o’rtasida qarama-qarshilik yuzaga kelishi mumkin bo’lgan vaziyat.

Biz ushbu maqolada dunyoda ildiz otgan yana bir salbiy illat — korrupsiyaning ayrim jihatlari xususida so‘z yuritdik. Ayni kunda mamlakatimiz Bosh prokuraturasi, sud-huquq idoralari va boshqa tashkilotlar bir yoqadan bosh chiqarib korrupsiyaga qarshi kurash olib borayotganini ta’kidlagan holda, bu sa’y-harakatlar yaqin yillarda o‘z samarasini beradi, deb o‘ylaymiz.

 

Хатирчи туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:                             Х. Ҳафизов

 

Диний экстремизмнинг илдизлари

 

      Манбалар диний экстремизм ва терроризмнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тарқалишидан далолат беради. Шундай бўлсада, ижтимоий барқарорлик ва тараққиёт учун улар бугунгидек таҳдид солмаганини қайд этиш лозим. Зеро, ҳозирда улар глобал характерга эга бўлиб, дунёнинг барча мамлакатлари ҳамда минтақаларига бирдек хавф солмоқда. Шу боис уларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш инсониятнинг истиқболига дахлдор масалага айланганини эътироф этиш жоиз. Бу йўналишда кишилик жамияти олдида комплекс вазифалар долзарб бўлиб турибди.

Аҳоли айниқса, ёшлар, турли соҳа вакиллари орасида тегишли тарғибот ишларини олиб бориш, диний мутаассибликнинг моҳияти, тарихи, замонавий кўринишлари, ғоявий-ақидавий асосларини таҳлил қилиш устувор вазифалардан бири саналади. Маълумки, эзгулик дини бўлган Ислом кишиларни тинчлик ва барқарорликка, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликка даъват этади. Бироқ ундан ғаразли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланиш ҳоллари ҳам авж олиб бораётганини афсус билан қайд этиш лозим.

Ҳар қандай экстремистик ва террористик фаолиятнинг мақсади ўзгалар устидан ҳукмронликка ёки мавжуд сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий тартиботга қарши зўравонлик, даҳшат солиш, жисмоний куч ишлатиш орқали ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон халқлари томонидан қораланмоқда.

Айни пайтда бутун оламга хавф солиб турган уч ёвуз куч: халқаро терроризм, диний экстремизм ва радикализмга қарши биргаликда кураш олиб бориш сайёрамиздаги тараққийпарвар инсонлар учун бирдан-бир нажот йўли эканлигини унутмаслигимиз зарур. Ёш авлоднинг онгу тафаккурини эгаллаб олишга уринаётган ёвуз кучлар инсониятни таҳлика, қўрқув ва хавф-хатар ичида сақлаб, тинч ҳаётини издан чиқаришга қасд қилишган. Бу ғаразли ниятда улар ҳар қандай жирканч ва қабиҳ ишларга қўл уришдан ҳам қайтишмайди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, жойлардаги диний вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг айниқса, ёшларнинг диний экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда ўқув муассасалари, ташкилот ва маҳалла йиғинларида ўтказиладиган маърифий тадбирларда ёшларни илмли, кенг дунёқарашли, ватанпарвар шахс қилиб тарбиялашга алоҳида урғу бериш, диний-экстремизм тарафдорлари тарқатаётган ғояларнинг аслида ислом таълимотига зид экани ва сиёсий мақсадларга йўналтирилганини аниқ далиллар билан исботлаб бериш мақсадга мувофиқ.

 

Хатирчи туманидаги 1- умумий ўрта таълим мактабининг

маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари             А.Шамсиев

 

 

 

 

Davlat  idorasida  xizmat qilayotgan  mas’ul shaxs pora evaziga fuqaroning ishini “to`g`rilab”, hojatbarorlik qiladi. “Korrupsiya” so‘zi lotinchadan kelib chiqqan bo`lib, pora evaziga sotib olish, buzilish, sotilish degan ma’nolami bildiradi. Yanayam soddaroq aytganda, bu muayyan mansabdor shaxsning qonun va axloq me’yorlariga zid ravishda o`z shaxsiy manfaati uchun mansab vakolatlari va huquqlarini suiste’mol qilishini anglatadi. Korrupsiyaning  xarakterli  jihati,  amaldor hamda uning manfaatlari bilan jamiyat manfaatlarining bir-biriga zidligi hisoblanadi. Mazkur illatning aksariyat ko`rinishi amaldorlarning tovlamachiligi bo‘lib, bunga davlatga qarshi jinoyat sifatida qaraladi.

Korrupsiya tushunchasi va shakllari xalqaro darajada rasman BMTning 1995 yildagi rezolyutsiyasida o`z aksini topgan. Ushbu rezolyutsiya qoidalariga muvofiq davlat ichki qonunchiligi korrupsiya mezonlarini va uni bartaraf etish choralarini belgilaydi.

Ushbu illatning ildizlari bir necha ming yillarga borib taqalishi odamni chuqur mulohazaga chorlaydi. Dastlab insonlar biror-bir mavqega ega bolish uchun qabila boshlig‘i yoki oqsoqolga sovg‘a-salomlar hadya qilganlar. Qimmatliroq sovg‘a bu odamni boshqalardan ajratib turgan va uning iltimosi yoki talabi so‘zsiz qondirilgan. Unga qarshi kurashgan ilk hukmdor sifatida eramizdan qariyb ikki yarim ming yil avval yashagan. Shumer podshohi Uruinimgina nomi tilga olinadi. Qadim zamonlardayoq korrupsiyaga qarshi qattiq jazolar belgilanganiga qaramasdan. bu hamisha ham ko‘ngildagidek natijani bermagan. Nari borsa, eng xavfli jinoyatlarning oldi olingan, xolos. Biroq kamomadga yo`l qo`yishlar va pora olishlar muntazam ravishda davom etavergan. Mazkur muammo bilan deyarli barcha qadimgi davlatlar va tuzumlar, hatto qadimgi Misr fir’avnlari ham to`qnash kelganlar.

Inson borki, nafs bor, inson borki, xatoga yo`l qo`yadi. Nafs, manfaat tufayli insonlar nohaqdan nohaq hukmdoru sudyalarning adolatsiz hukmlari jabrini chekkan. Bejiz ilohiv kitoblar sanalmish Injil va Qur’oni karimda o‘zgalar mol-mulkini nohaq o‘zlashtirmaslik yoki qozilarga pora berish evaziga boshqalar mol-mulkini egallab olmaslik xususida oyatlar nozil bo‘lmagan.

“Mol va (boylik)laringizni o`rtalaringizda botil (yo‘llar) bilan yemangiz! Shuningdek, bila turib odamlarning haqlaridan bir qismini gunoh yo`li bilan yeyish(o‘zlashtirish) maqsadida uni hokimlarga havola etmangiz! (Qur’oni karim, “Baqara” surasi, 188-oyat).

Korrupsiya jamiyatdagi iqtisodiy, siyosiy va ijtimoiy muammolar natijasida turli ko‘rinish va shakllarda namoyon bo`ladi. Davlat mansabidan foydalanib, noqonuniy mukofot-hadyalar (aniqrog‘i pora) olishga ruju qo`yish ko`pincha islohotlar davrida yuz beradi. Fuqarolaming muammolarini hal etish uchun amaldorga pora berishi ko‘p hollarda masalani hal etishni tezlashtiribgina qolmay, balki yuz foiz arizachining foydasiga hal etadi. XVIII asr oxiridan boshlab g‘arbda jamiyatning korrupsiyaga munosabatida keskin burilish yuz berdi. “Davlat hokimiyati unga tobe odamlar farovonligi uchun xizmat qilishi kerak, fuqarolar amaldorlar qonunlarga rioya qilgan holda ishlashi uchun ularni boqadi” — degan shior ostida liberal islohotlar o‘tkazildi.  Xususan, 1787 yilda qabul qilingan AQSh Konstitutsiyasida pora olish eng og‘ir jinoyat deb topilib, bunday hollarda hatto AQSh prezidentiga impichment e’lon qilinishi mumkinligi qayd etildi.

XX asrning ikkinchi yarmiga kelib bir mamlakatdagi korrupsiya boshqa mamlakatlar rivojiga ham salbiy ta’sir etishi ravshanlashdi. Korporatsiyalar tomonidan xorijdagi oliy mansabdorlarni sotib olish ommaviy tus oldi. 0`ta darajada korrupsiyalashgan davlatlar uchinchi dunyo bilan cheklanmay qoldi, 90-yillarda sobiq sotsialistik respublikalarda yuz bergan liberallashuv jarayonlari tufayli mansabdorlaming o‘z mansab vakolatini suiste’mol qilishi yanada kuchaydi. “Financial Times” gazetasi 1995 yil 31 dekabrdagi sonida 1995 yilni “Korrupsiya yili” deb e’lon qildi. Korrupsiya haqidagi bilimlami targ‘ib qilish uchun  BMT 9 dekabrni Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurashish kuni deb belgiladi.

Statistikaning guvohlik berishicha, poraxo‘rlik ayni paytga kelib nihoyatda tahdidli va keng miqyosda  kasb etmoqda. U ayniqsa, iqtisodiy jinoyatlar orasida yetakchi o‘rinni tutadi. Korrupsiyaning insonlarga va umuman, jamiyatga yetkazadigan zarari juda katta. Bu o‘rinda ulardan ayrimlarini qayd etish bilan cheklanamiz, xolos.                                                                               .

Jumladan, korrupsiya avvalo, davlat mablag‘lari va resurslarini samarasiz taqsimlanishi va sarflanishiga sabab bo‘ladi. Davlat apparati ishi samaradorligi pasayishi ham korrupsiya tufayli yuz beradi. Korrupsiyaning avj olishi mamlakatda tadbirkorlaming sinishiga, malakali kadrlaming boshqa mamlakatlarga chiqib ketishiga sabab bo‘ladi. Bu illat oqibatida ishlab chiqarish uchun ajratilayotgan investitsiyalar miqdori kamayib, iqtisodiy o‘sish to‘xtaydi. Rivojlanayotgan mamlakatlarda korrupsiyaning ta’siri sababli berilayotgan xalqaro yordamlardan maqsadsiz foydalanish, ijtimoiy tengsizlikning o‘sishi kuzatiladi. U aksar hollarda uyushgan jinoyatchilikning kuchayishiga, turli jinoiy to‘dalarning mafiyaga aylanishiga va oxir-oqibatda jamiyatda ijtimoiy axloqning pasayishiga olib keladi.

Yuqori darajada korrupsiyalashgan byurokratik apparatlarda katta miqdordagi davlat resurslari oson sindirish yoki bemalol pora olish mumkin bo‘lgan kanallarga yo‘naltiriladi. Bunday jamiyatda hukmron kuchlar asosiy diqqat-e’tiborini korrupsiyani nazorat qiluvchi mexanizmlarni zaiflashtirishga, matbuot erkinligi va odil sud tizimi mustaqilligini bo‘g‘ishga qaratadi. Uning eng xavfli ko‘rinishlari asosan jinoiy xatti-harakatlar hisoblanadi. Bunga eng avvalo, kamomadga (o‘g‘irlik)ga  yo`l qo‘yish va poraxo‘rlik kiradi. Vakolatli mansabdor shaxsga ishonib topshirilgan resurslar va boyliklami o‘z shaxsiy manfaati uchun sarflashi kamomad deyiladi. U oddiy o‘g‘irlikdan farq qilib, shaxs boshliqdan yoki mijozdan pul yoki mol-mulkni tasarruf etish uchun qonuniy ruxsat olgan bo‘ladi.

Korrupsiya xalqaro savdoda milliard-milliardlab ziyon keltiradi. Aynan mana shu holat keyingi yillarda xalqaro korrupsiya muammosiga e’tibomi qaratishga sabab bo‘ldi. Jumladan, amerikalik eksportchi firmalar xorij amaldorlariga pora bera olmagani uchun qulay bitimlarni boy berdi. Va aksincha, ko‘pgina YeXHT davlatlarida xorijiy hamkorga pora berish ta’qiqlanmay, balki ulaming soliq to‘lovlarida bu miqdor chegirib tashlandi. Aytaylik, nemis korporatsiyalarining bunday xarajatlari yiliga 5,6 milliard dollami tashkil etgan.

 

Korrupsiyaga munosabat va qarshi kurashish har qaysi mamlakatda o‘ziga xos tarzda kechayotir. Jum^gdan, Ressiyad% bu illat uzoq tarixga ega va- keng ildiz otib ketgan. Mutaxassislarning tahlilicha, bu davlatda korrupsiya tizimi orqali har yili trillion rublgacha mablag‘ aylanadi. Bundan ko‘rinadiki, korrupsiyaga qarshi kurashish borasida Rossiyada hali ko‘p ishlar qilinishi lozim bo‘ladi.

Boshqa mamlakat, masalan, Singapurda korrupsiyaga qarshi kurash o‘zining qat’iyligi va davomiyligi bilan ajralib turadi. Singapur mustaqillikka erishgan 1965 yilda korrupsiya avjiga chiqqan edi. Uni kamaytirish uchun bir qator vertikal choralar ko‘rildi. Xususan, amaldorlar xatti-harakatlarini cheklab qo‘yish, byurokratik protseduralami soddalashtirish kabi choralar shular jumlasidandir. Asosiysi, qonunchilikda bu illatga qarshi og‘ir jazolar tayinlandi. Hozirgi kunda Singapur korrupsiyadan xoli mamlakatlar orasida yetakchi o‘rinda turibdi.

Ayni kunlarda Saudiya Arabistonida korrupsiyaga qarshi katta kampaniya boshlandi. “Sky News Arabia” telekanali xabariga ko‘ra, 4 noyabr kuni korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha Oliy qo‘mita tuzilgan. So‘nggi ma’lumotlarga ko‘ra, hukmdor sulola oilasidan 11 nafar shahzoda korrupsiyada ayblanib qo‘lga olingan. Bundan tashqari, o‘nlab vazirlar hibsga olingan.

2013 yil bahorida Si Szinpin Xitoy davlati raisi etib saylandi. Si Szinpinning ichki siyosatida korrupsiyaga qarshi kurashish asosiy o‘rinni tutadi. 2016 yil oktyabrida XXR Kompartiyasi markaziy komissiyasi korrupsiyada ayblanib 1 million nafar davlat xizmatchilariga hukm chiqarilganini ma’lum qildi.

Yurtimizda korrupsiyaga qarshi kurash yuzasidan qanday ishlar olib borilayotgani xususida so‘z yuritadigan bo‘lsak, o‘tgan yillar mobaynida poraxo‘rlik, mansab vakolatini suiiste’mol qilish kabi holatlar bo‘yicha qonunchilikda turli jazolar belgilangan. Shunga qaramasdan, bizda bevosita korrupsiyaga oid qonun yo‘q edi.

O’zbekiston prezidenti Shavkat Mirziyoyev 3 yanvar kuni “Korrupsiyaga qarshi kurashish to’g’risida”gi qonunni imzoladi. Ushbu Qonunning maqsadi korrupsiyaga qarshi kurashish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishdan iborat. Qonun Qonunchilik palatasi tomonidan 2016 yilning 24 noyabrida qabul qilingan, Senat tomonidan 2016 yilning 13 dekabrida ma’ qullangan.

Hujjatda “korrupsiya”, “korrupsiyaga oid huquqbuzarlik”, “manfaatlar to’qnashuvi” kabi asosiy tushunchalarga izoh berilgan. Shuningdek, korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy prinsiplari keltirib o’tilgan.

 

 

 

Korrupsiya — shaxsning o’z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o’zga shaxslarning manfaatlarini ko’zlab moddiy yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi, xuddi shuningdek bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etish;

Korrupsiyaga oid huquqbuzarlik — korrupsiya alomatlariga ega bo’lgan, sodir etilganligi uchun qonun hujjatlarida nazarda tutilgan qilmish;

Manfaatlar to’qnashtuvi-shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorlik shaxsning mansab yoki xizmat majburiyatlari lozim darajada bajarishga ta sir ko’rsatayotgan yoxud ta’sir ko’rsatishi mumkin bo’lgan hamda shaxsiy manfaatdorlik bilan fuqarolarning, tashkilotlarning, jamiyatning yoki davlatning huquqlari va qonuniy manfaatlari o’rtasida qarama-qarshilik yuzaga kelishi mumkin bo’lgan vaziyat.

Biz ushbu maqolada dunyoda ildiz otgan yana bir salbiy illat — korrupsiyaning ayrim jihatlari xususida so‘z yuritdik. Ayni kunda mamlakatimiz Bosh prokuraturasi, sud-huquq idoralari va boshqa tashkilotlar bir yoqadan bosh chiqarib korrupsiyaga qarshi kurash olib borayotganini ta’kidlagan holda, bu sa’y-harakatlar yaqin yillarda o‘z samarasini beradi, deb o‘ylaymiz.

 

Хатирчи туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:                             Х. Ҳафизов

 

 

 

 

Utilitlar va drayverlar

Utilit-dasturlar bu operatsion tizimni imkoniyatlarini kuchaytiruvchi dasturlar. Masalan: disklar ustidan har xil amallarni bajaruvchi dasturlar, kompyuter ishini tezlashtiruvchi dasturlar, ma’lumotlar xajmini o’zgaruvchi dasturlar, viruslarni aniqlovchi dasturlar va xokazo. Masalan, qattiq disk (vinchester) bilan turli ishlarni amalga oshirish uchun maxsus dasturlar zarur.

Vinchesterni bo’laklarga bo’lish, uning ma‘lum bo’laklarini parol bilan ximoyalash uchun Disk Manager deb ataluvchi dastur ishlatiladi.

Diskning xolatini tekshirish uchun esa NDD (Norton disk doctor) dastursi ishlatiladi. Bu dastur yordamida disk segmentlari tekshirilib, undagi xatoliklar topiladi va bartaraf etiladi.

Diskdagi ma‘lumotlarni optimizatsiya qilish, ya‘ni bir tartib bilan joylashtirib chiqishga xizmat qiluvchi SD (Speed Disk) dastursi mavjuddir. Uning yordamida diskdagi ma‘lumotlar tartibga keltiriladi, bu esa diskdagi ma‘lumotlarga murojaat qilishni yengillashtirib, kompyuter ishini tezlatadi.

Yuqorida sanab o’tilgan dasturlarni ishlatish qulay bo’lib, dialog darchasida ?osil bo’ladigan menyu punktlaridan mosini tanlash va ishlatishdan iboratdir. Utilitlar guruxlarga birlashtirilib, ularning eng ko’p ishlatiladiganlari Norton Utilities, PC Tools Deluxe, Mace Utilities lar bo’lib hisoblanadi. Utilitlarni quyidagi tartibda guruxlarga bo’lib chiqish mumkin:

Boshqa ko’p tarqalgan tizimli dasturlardan biri bu drayver dasturlariva qobiq dasturlar. Drayverlar-dasturlar bu operatsion tizimga tashqi va ichki qurilmalar bilan ishlashda qulayliklar yaratuvchi dasturlar. Bu dasturlar asosan shu qurilmalar chiqaruvchi firmalarda yaratiladi va qurilmalar bilan birga tarkalinadi. Masalan: monitorlar drayverlari, СD-ROM lar drayverlari va xokazo. Qobiq dasturlar bu operatsion tizimning imkoniyatlardan chiroliy va qulay holda foydalanishni taminlovchi dasturlar. Shulardan eng taniqliysi bu NORTON COMMANDER dasturi, Total Commander dasturlari.

Internet manbalaridan.

M. Boynazarov Tuman XTB metodisti. 2017 yil 26 dekabr.

 

Ота-оналар ва таълим муассасалари ҳамкорлиги.

    Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларда вояга етмаганлар тарбияси ва улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилаш, таълим муассасаси ва ота-оналар ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида «Вояга етмаганларнинг таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш» мавзусида ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 23 декабрь куни Хатирчи туманидаги мактабларда ташкил этилди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, ички ишлар идоралари ходимлари, турли ташкилот ва соҳа вакиллари иштирок этишди. Ушбу йиғилишда асосий диққат-эътибор вояга етмаганларни таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, таълим муассасаси ҳамда ота-оналар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

Шунингдек, таълим муассасалари рабарияти ва бошқалар ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти, ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, уй вазифаларини бажаришда назоратни кучайтириш, давоматни яхшилашда уларнинг жавобгарлигини ошириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Семинар-мулоқот шаклида ташкил этилган йиғилишлар давомида  ота-оналарга фарзандлари таълим-тарбиясига оид педагогик ва психологик тавсиялар берилди, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Мулоқот жараёнида фарзандларининг мактаб ички-тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, дарсларга тўлиқ қатнашишлари, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига оид саволларига жавоб қайтарилди.

Маънавият бўлими бошлиғи

О. Очилов                    20017 йил 23 декабр.

 Касб-ҳунар бебаҳо бойлик.

   Президентимиз ташаббуси билан умумтаълим мактабларида 10, 11-синфларнинг қайта ташкил этилиши ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Бу эртамиз эгаларининг билимли, касб-ҳунарли бўлиб улғайиши, маънавияти, одоб-ахлоқи, бўш вақтини мазмунли ўтказиши устидан маҳалла-кўй ва жамоатчилик назоратининг ўрнатилишига кенг имконият яратди. Хатирчи туман Халқ таълими бўлими ўринбосари Мурод Мухторов шу ҳақда сўзлаб берди.

— Халқимизда “Илму ҳунар елга эмас, элга”, деган нақл бор. Дарҳақиқат, инсон касб-кори, илму ҳунари билан ҳаётини фаровон, дастурхонини тўкин қилади, ҳам эл-юрт -тараққиётига ҳисса қўшади, — дейди М. Мухторов. — Мамлакатимизда эртамиз эгаларининг замонавий таълим-тарбия олишларини таъминлаш билан бирга, уларнинг ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўрганишлари учун муносиб шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар замирида ана шундай эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, катта ҳаётга қадам қўяётган ёш йигит-қиз касбли, ҳунарли бўлса, келажакда турмуш сўқмоқларида қоқилмайди, жамиятда ўз ўрнини, йўлини топади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10, 11-синфлари ўқувчилари учун касбий таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низом, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари учун талаб қилинадиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати, 2018 — 2020 йилларда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш дастури, мазкур мажмуалар фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланди.

Мажмуаларда ёшларнинг касб-ҳунар кўникмаларини пухта ўзлаштиришини таъминлаш, бу борада “Устоз — шогирд” анъаналари, маҳаллий ҳамда хорижий илғор тажрибадан фойдаланиш белгиланган. Жараёнда касбларнинг малака талаблари ва касбий таълим беришнинг методик таъминоти такомиллаштириб борилади. Инновацион-педагогик ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг кенг қўлланилиши касбий таълим бериш сифатини ошириш билан бирга, ўқувчиларнинг замон билан ҳамқадам бўлишига, уларда мустақил фикр ва ҳаётий позицияни шакллантиришга хизмат қилади.

Бу борадаги хайрли ишлар меҳнат бозори учун махсус ҳамда чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этилмайдиган касблар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг самарали механизмларидан бирига айланиши, шубҳасиз.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини замон талабларига мос жиҳозлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга Ўзбекистон Республикаси Молия -вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, халқаро ҳамда хорижий молия ташкилотларининг маблағлари, жумладан, имтиёзли хорижий кредитлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари сарфланади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этиладиган мажмуалар ушбу таълим муассасаларининг ўқув бинолари, жумладан, синф хоналари ҳамда устахоналаридан бепул фойдаланади. Таълим жараёнига педагоглар билан бирга, моҳир уста-ҳунармандлар ҳам жалб қилинади. Уларни моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш мажмуа фаолият юритаётган таълим муассасасининг харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан олисда жойлашган мактабларда ташкил этиладиган мажмуаларни касбий таълим соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга малакали педагоглар, ишлаб -чиқариш таълими усталари билан таъминлаш чораларини кўраяпмиз. Мажмуаларда ўргатиладиган касблар бўйича малака талаблари, машғулотлар режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш, уларни мунтазам такомиллаштириб бориш ва амалиётга жорий этиш қатъий назоратга олинган.

Ҳар йили иш берувчилар таклифига асосан, мажмуаларда ўқувчиларга ўргатиладиган касблар рўйхати меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида қайта кўриб чиқилиб, зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиб борилади. Зеро, ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг таклиф ҳамда мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, битирувчиларга умумий ўрта таълим муассасаларини тугатганлик тўғрисидаги шаҳодатнома билан бирга, мажмуада ўргатилган касблар бўйича диплом берилиши кўзда тутилмоқда. Бу ёшларнинг мактабни тугатгач, ишга жойлашиши ёки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишига имкон беради.

Ота-оналардан фарзандлари эрталаб уйдан ўқишга чиқиб кетгач, баъзан назоратсиз қолаётгани, коллежларда давомат масаласига етарлича эътибор қаратилмаётгани ҳақида эътирозлар бўлиб туради. Энди дилбандлари кўз ўнгида, тураржойига яқин атрофдаги мактабда униб-ўсади. Бундан ташқари, юқорида қайд этилган қарорга мувофиқ, эндиликда тегишли туман  умумий ўрта таълим муассасаси директори мажмуаларда касбий таълим бериш жараёнини ташкил қилиш учун ўқувчилар гуруҳларини шакллантириш ҳамда уларнинг давомати устидан доимий назорат ўрнатишга масъул.

Бугунги кунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг оптималлаштирилиши, айримларида ўқувчилар сонининг камайиб кетиши муносабати билан ўқув бинолари, синф хоналари, техник воситалар ва лаборатория жиҳозларини мактабларга, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга бериш ҳамда улардан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Зарур ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш ишлари бошлаб юборилган. Мажмуаларда ўргатиладиган касбларни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқлаштириш, 2019 йилдан бошлаб эса битирувчилар учун зарур иш ўринлари яратиш чораларини кўраётгани фарзандларимиз истиқболи йўлидаги ишлар ҳар томонлама чуқур ўйлаб, пухта ҳамда режали асосда амалга оширилаётганидан далолатдир. Зотан, юксак -билимли, илму ҳунарли, касб-корли ёшлар — халқимизнинг бебаҳо бойлиги, мамлакатимиз тараққиётини ҳаракатга келтирувчи кучдир.

М. Шодмонов ХТБ ходими.

2017 йил 16 декабр

Тил ва таълим муаммолари:

Истикболдаги вазифалар

«Биз учун долзарблиги ва ахамиятини хеч качон юкотмайдиган масала: Бу биз фарзандларимизни мустакил фикрли, замонавий билим касб-хунарларни эгаллаган, мустакил хаётий позитцияга эга, чинаккам ватанпарвар инсон этиб тарбиялаш вазифасидир »

Муҳтарам Президентимизнинг ушбу мулоҳазаларида ҳақиқатдан жуда катта маъно яширинган. Ўқитувчиларнинг, шу билан биргаликда мактаб таълимининг олдида жуда катта вазифа қўйилган. Яъни маънавий баркамол шахсни тарбиялаш вазифаси. Бунинг учун биз нима килишимиз керак, чунки фан технологиялар асрида яшаяпмиз. Агар биз фан билан кадам-бакадам юрмасак ушбу «технологиялар» ўқувчимизни биздан тортиб олади. Дарс жараёнида янги педогогик технологиялар жалб этилганлигига анча вақт бўлди, аммо биз ундан дарс жараёнида фойдалнияпмизми? Улар биз учун канчалик зарур

Уз иш тажрибамдан оддий бир мисол келтираман 6-синф адабиёти дарсида Туроб Туланинг хаёт ива ижоди мавзусини утаётганимда Туроб Тула билан бирга бир канча ижодкорлар Мухаммад Юсуф, Зулфия, Миртемир, Абдулло Ориповларнинг биринчи китобларини айтиб уткандим. Укувчилар шоирни бир узини эслаб кололмаслиги эди-ю аммо таккослангач барчасини эслаб колибдилар. Кандай айтган булсам шундай кайтариб айтиб беришди. Ёки бирор асарни бир неча маротаба укишни тайинласам нарози кайфият пайдо булди. Шунда Абдулла Кодирий хаётидан келтирилган бир вокеани айтиб бердим.

«А.Кодирийнинг утган кунлар романи журналда чоп этилгандан кейин кайни укаси йулда учратиб колибди.

— Почча, «Утган кунлар» номли романингиз чикибди укидим деб суз очибди. Шунда адиб сурабди неча марта укидингиз?

Кайниукаси саволдан хайрон булибди ва жавоб берибди.

-бир марта

Шунда адиб «Утган кунлар» романини беш марта укинг адабиётни, тарихни, маданиятни, маънавиятни урганасиз деб жавоб берган экан. Хикояни эшитган укувчилар болаларча мулохазаларини билдиришди ва укишга ваъда беришди.

Айтмокчи булганим дарс жараёнига янги педогогик технологияларни жорий этмасак укувчини уз ортимиздан эргаштиролмаймиз, уз устимизда ишламасак дарс ута олмаймиз.

Менинг таклифим шундан иборатки хар бир дарсилик юзасидан мавзулаштирилган, кургазмали, янги педогогик технологиялар киритилган укув кулланмалар тайёрланиши керак. Бу хам кургазма вазифасини бажаради, хам мавзу юзасидан кандай янги педогогик технологиядан фойдаланиш мумкин деган саволга жавоб булади.

Уни дарс жараёнига жорий этишда нималарга эътибор бериш керак каби саволларга наъмуналарга караб жавоб топа олсинлар.

Укитувчиларнинг таълим технологияларини нима эканлигини билганлари билан ундан фойдаланиб намуналар тайёрланганлигини куриши уртасида анча фарк бор.

Зеро «технология» «юнонча техни» сузидан олинган булиб махорат, санъат деган маънони билдиради «логос» суз, таълимот маъносини англатади шунинг узи хам уни таълим жараёнига чукуррок жорий этиш кераклигини англатади. Таълим назарияси ва амалиётида укув жараёнига технологик хусусиятни бериш учун 50 йилларда биринчи уринишлар килиб курилган. Улар уз ифодасини ананавий укитиш учун мулжалланган мажмуали техник воситаларни яратилишида намоён булди.

Хозирги вактда педогогик технология «таълим беришнинг техник воситалари ёки компютердан фойдаланиш сохасидаги  тадкикотлардан каралмай балки бу таълимий самарадорликни оширувчи омилларни тахлил килиш йули оркали йул ва материалларни тузиш хамда куллаш оркали шунингдек кулланилаётган методларни бахолаш оркали таълим жараёни принципларини аниклаш ва энг макбул йулларини ишлаб чикиш максадидаги тадкикотдир.

Педогогик амалиётда янги йул ва воситаларни жадал тадбик этилаётганлигини кузатиш мумкин,  лекин таълимий жараённи технологияли лойхалаштириш ва режалаштиришни факат технологик билим куникма ва малакага эга булган укитувчи бажара олиш мумкин.

 83-мактаб она тили ва адабиёт фани укитувчиси Турдиева Мунира                                                    08.10.2017 й

 Тил ва  таълим  муаммолари: истиқболдаги  вазифалар.

2017 йил 6 апрелидаги  Вазирлар  Маҳкамасининг  “Умумий ўрта ва ўрта  махсус ,касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Шу ўринда,умумий ўрта таълим давлат таълим стандартларининг  мақсад ва вазифалариига алоҳида тўхталиш лозим. Мазкур стандартнинг мақсади мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган давлатларнинг илғор ва самарадор тажрибалари,илм-фан ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланиб дарсларни ташкил этиш,маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдир.

Яна бир эътиборли томони шуки,янги  давлат таълим стандарти ҳақида ҳозирча ўқитувчиларда тушунча деярли қониқарсиз. Чунки  6 та таянч компетенцияларнинг амалиётда  қўллай олиши учун билим талаб қилинади.

1.Коммуникатив компетенцияларда турли вазиятларда  ўзбек ва бошқа жорижий  тилда мулоқатга кириша олиш,жамоа бўлиб ишлаш кўникмаси назарда  тутилади.

2.Ахборотлар  билан ишлай олиш компетенциясида турли медиа манбалардан фойдалана билиш салоҳиятини камол топтириш, ахборот хавфсизлигини таъминлай олиш медиамаданиятига эътибор  берилган.

3.Ўз-ўзини ривожлантириб бориш компетенциясида  ўқувчиларнинг ҳар  доим жисмонан, маънан,ақлан ва руҳан камол топипиши кўрсатилган.

4.Ижтимоий фаол фуқаролик компетенциясида жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга дахлдорликни ҳис этиш ҳамда уларда фаол иштирок этиш,ўзининг  фуқаролик  бурчлари  ва ҳуқуқларини  билиш,уларга  риоя қилиш каби лаёқатлар киради.

5.Миллий ва умуммаданий компетенцияда  ватанга садоқатлилик,инсонларга меҳр-оқибатлилик,умуминсоний ва

миллий қадриятларга эътиқодлилик хусусиятлари қамраб олинган.

6.Математик саводхонлик,фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш  ва фойдаланиш компетенциясида шахсий,оилавий,касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш,фан-техника ютуқларидан фойдалана олиш малакаларини камол топтириш эътиборга олинган.

Компетенциявий ёндашув термини маълум даражада янги бўлгани билан,тилимизда қўлланиб келаётган “уқув”,”лаёқат”маъносини англатади.

Янги давлат таълим стандарти ўқувчиларнинг олган билимларини кундалик фаолиятда қуллай олишларини таъминлайди. Бу эса ҳаётнинг олтин қоидасидир.

Бугунги глобаллашув даврида фарзандларимизни ҳар тамонлама етук шахс сифатида тарбиялаш давр талабига  айланди.Ахборотлар даврида яшаётган эканмиз,биз ўқитувчилар  ҳам бир қадам олға интилишимиз керак. 7-синф Адабиёт фанидан Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”асарини ўтаётганимизда ,шоир ҳаёти ва асаридан видео лавҳа намойиш этилса,ўқувчилар видео  лавҳа орқали маълумотни тушуниб англаб оладилар..Дарсда компетенциялар билан ишлаш кўникмасига эга бўладилар. Ҳар бир дарсга пухта  тайёргарлик кўриш керак.Дарсга таъллуқли кўргазма қуроллар тайёрланишида ҳам ушбу жиҳатларни эътиборга олиш керак.

 Хатирчи туман ХТБ методисти: Н.Хушвақова                                      10.10.2017 й

Буюк адибга эҳтиром

Ўзбекистон   Республикаси   Президенти  Шавкат  Мирзиёевнинг  2017-йил  27 –мартдаги “ Шароф  Рашидов таваллудининг  100 йиллигини нишонлаш  тўғрисида”ги  қарори  халқимиз  истак хоҳишининг  ифодаси  сифатида  жаранглади.

Бу қарор  Хатирчи  Халқ  таълими бўлимига  қарашли  барча  таълим  муассасаларида  ишлаб чиқилди. Барча таълим  муассасаларида  адиб ижодига  бағишланган учрашувлар, давра  суҳбатлари , адабий-бадиий  кечалар  бўлиб  ўтмоқда.

Мана шундай тадбирлар тумандаги  10-умумий  ўрта  таълим  мактабида  “Халқимизнинг  оташқалб  фарзанди” деб  номланган  адабий-бадиий кеча атоқли адиб, давлат арбоби Ш.Рашидов ҳаёти  ва  ижодига бағишланди. Ўзбек халқи  учун чин юракдан  ёниб-куйиб  меҳнат  қилган инсон,халқимизнинг  оташқалб фарзанди  Ш.Рашидов ҳақиқий  ўзбек  ўғлони эди. Турли бўхтон,ҳар  хил таъзиқлар андроповчилик сиёсатидан омон чиқа  олган забардаст  бу  инсон номи  ўзбек халқи  қалбининг  туб-тубида сақланган  эди.Келажак  авлод учун ўрнак бўладиган жуда кўп ишларни амалга оширди. Жумладан, Тошкент метросининг қурилишида ҳам унинг ҳиссаси  каттадир.Чўлларни ўзлаштирган.Ёзувчи ўз даврининг моҳир ёзувчиларидан биридир.”Ғолиблар”,”Бўрондан  кучли” асарлар  ва “Лочинлар”,”Жанг қил”,”Қасос ол”,”Она насиҳати”,”Дўстимга мактуб” каби шеърлар муаллифидир.

Тадбирга маҳалла  фаҳрийлари, нафақадаги устозлар, вилоят ХТБ методисти  Лола Файзиева ва барча мактаб  она тили ва адабиёт фани  ўқитувчилари  иштирок этдилар.Тадбирда сўзга чиққан вилоят ХТБ методисти Л.Файзиева, Ш.Рашидов билан учрашган  уста деҳқонлар  Ш.Рашидовнинг эзгу ишлари ҳақида гапирдилар.10-умумий ўрта  таълим  мактаб ўқувчилари томонидан давлат арбоби, ўзбек ҳалқининг  севимли адиби Ш.Рашидовнинг

ҳаёт йўли ҳақида  гапириб  ўтдилар. Шеър ва қўшиқларидан ижро этдилар.Тадбир йиғилганларда  катта  таассурот  қолдирди.

Хатирчи туман Халқ таълими

 бўлими  методисти:                                            Насиба Хушвақова                                                                            30.10.2017 й

            

ТАРАҚҚИЁТГА ТАҲДИД

    Диний экстремизм, терроризм ва бошқа ғоявий бузуқ ходисаларнинг илдизлари ўтмишга,узоқ тарихга бориб тақалса ҳам улар ҳеч қачон  ижтимоий барқарорлик , ривожланиш,тараққиёт учун бугунгидек таҳдид солмаган. Дунё  яралибдики, тинчлик хотиржамлик ўзбек халқи учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Бироқ азалдан оқ ва қора, яхшилик ва ёмонлик,эзгулик ва ёвузлик мавжуд бўлиб ушбу қарама қарши сўзлар замири бир бири билан курашиб келмоқда. Диний экстремизм, терроризм ва бошқа ғоявий бузуқ иллатлар инсон ҳаётига хавф солиб келмоқда. Бу балоию офатлар ўтган асрнинг сўнги ўн йиллиги ва XXI асрга келиб, ўзининг жирканч қиёфасини номоён қила бошлади. Шум ниятли диний экстремистик ва террорчи оқимларнинг  тарафдорлари халқимизнинг тинч ва тотув ҳаётига рахна солишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилмоқда. Шундай экан бугунги кунда бу иллатнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш инсониятнинг истиқболиги дахлдор муаммога айланиб келмоқда.

       Ҳозирги кунда кўплаб диний кўринишдаги экстремистик уюшма ва мутассиб гуруҳлар ислом дини таълимотидан фойдаланмоқдалар. Дунёнинг барча динлари асрлар давомида миллатлараро ҳамжиҳатликка, тинч тотув ҳаёт кечиришга даъват этиб келган. Чинакам дин уларни жисман ва руҳан поклаб, ҳаёт қийинчиликларини енгиб ўтишларида куч бағишлаган.     Умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлодларга етказишга ёрдам берган. Шунинг учун ҳам дин инсоннинг ишончли ҳамроҳи, одамзод ҳаётининг узвий қисми бўлиб келмоқда. Дин ниқоби остида ҳокимиятга интилувчи террорчи груҳлар айрим мамлакатларда парокандаликни юзага келтирмоқда, ўз қаторига мафкуравий иммунитети паст бўлган, мустақил дунё қараши шаклланмаган ёшларни жалб қилмоқда. Мисол учун, Ахборот техналогиялари ривожланган давлатларда имкониятлардан сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва маданий тажавуз мақсадида фойдаланишга уринишлар ортмоқда.

      Бизга маълумки террорчи ва экстримистлар ҳеч қачон муроса юлини тутмайди. Улар қайси давлатда пайдо бўлмасин тараққиётимизнинг кушандасидир. Уларга меҳр оқибат, яратувчанлик, инсонпарварлик ғоялари ҳатто Ватан туйғуси бегонадир.

    Шундай экан ёш авлод тарбиясидаги эҳтиёткор бўлишимиз, уларнинг онггини турли вайронкор иллатлардан асрашимиз, бу йўлда ҳар доим сергак бўлишимиз лозим. Ўсиб келаётган ёшларни ҳақиқий ватанпарварлик руҳида ўз вақтида тарбияламасак,уларнинг қалбини турли ёт, вайронкор ғоялар эгаллаши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса биз илм фан фидоилари ўқувчи ёшлар тарбиясига лоқайд бўлмаслигимиз, ҳар бир утаётган дарс соатларимизда жирканч иллатларнинг нохуш ҳолатлари хусусида гапириб ўтмоғимиз, Юртга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва энг асосийси, билимли қилиб ўстириш барчамизнинг олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир. Ўйлайманки  шундагина фарзандларимизда турли ёт ғояларнинг таҳдидларига қарши мафкуравий иммунитет ҳосил бўлади.

ХТМФМТТЭБ 50-мактаб директори  Х.Рузимуродова.

 

ОДАМ   САВДОСИ

     Одам савдоси-хозирги кунда кулликнинг замонавий кўринишидир.Бу жиноят ҳисобланиб инсон хуқуқларининг паймол бўлишига олиб келмокда.Натижада ,бу савдога асир тушган одам ўз инсонийлик мавкеини йўкотиб,сотилувчи ва сотиб олинувчи махсулотига айланмокда.

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2008 йил 27- мартда маъқулланиб,2008 йил 17 апрелда «Одам савдосига карши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил  5- ноябрдаги 240-сонли қарорида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя килиш бўйича «Республика реабилитация маркази» ташкил этилган.

   Одам савдоси-куч билан тахдид килиш ёки куч ишлатиш, ёхуд бошка мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш,ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятини суистеъмол килиш ёки вазиятни қалтислигидан фойдаланиш оркали,ёки бошка шахсларни назорат килувчи шахснинг розилигини олиш оркали одамлардан фойдаланиш максадида уларни ёллаш,ташиш, топшириш,яшириш ёки қабул килишдир.   Одам савдоси объектига айланаётганларнинг яшаш  ҳуқуқи эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқлари қўпол равишда бузилади. Натижада жабрдийдаларнинг соғлигига жиддий путур етади. Ачинарлиси улар ўзга давлатларда ноқонуний ишлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин.

   2015-йил маълумотларига кўра дунёда йилига ўртача 4,5 миллион одам қулликнинг турли кўринишларига маҳкум этилмоқда.Жаҳон миқёсида тарқалган одам савдосидан тушадиган даромад миқдори эса 12-15 миллиард долларни ташкил этмоқда.

        Бугун телерадиода,газета-журналларда ва Интернетда одам савдоси хакида жуда куп айтилаётганига карамай,бу иллатлар бутун ер юзи халклари,жумладан,юртимиз ахолиси учун хам талай муаммолар туғдирмокда. Олиб борилаётган таргибот-ташвикот ва тушунтириш ишларига қарамай ўз ихтиёри билан чет элларга кетаётганлар, бегона юртда истаб-истамай турли ёт оқимларга кўшилишга мажбур бўлаётганлар учраб турибди. Уларнинг оиласидагилар, кариндош-уруғлари билан сухбатлашсангиз, жигари чет элга ишлашга кетганини айтишади. Ҳолбуки ўша ёшлар дунёнинг бирор жойида текинга бир бурда нон бермаслигини,халқ ибораси билан айтганда,бепул ўлжа фақат сичқон тутадиган тахтакачдагина бўлишини,энг муҳими-инсон ҳеч қаерда ўз юртидагидек эмин –эркин ишлай ва яшай олмаслигини англаб етишлари лозим.Демак,бугун одам савдоси, диний экстремистик ва террористик гурухлар тўғрисида,бу иллатлар оркасидан манфаат кўрувчиларнинг қай йўсинда иш тутиши,ёт оқимларга мойиллик нимадан бошланиб,кандай окибатларга олиб келиши хакида фукароларга янада кенгрок тушунча беришимиз керак.   Ислом динида инсон хаёти мукаддас саналади. Бу динда бағрикенглик, инсонпарварлик, бирдамлик тамойиллари асосий ўрин тутади.Тирикчилик илинжида узок ўлкалардан ризқ  излаётганларни ўз қарамигига илинтириш максадида динни ниқоб  қилаёган ғаламислар эса тутган йўли билан одамлар, миллатлар, давлатлар ўртасига нифоқ солмоқдалар.

 

                            54-мактаб ММИБДЎлари:

                                                         Ғ.Аслонов

                                                         Б.Ҳабибуллаев

ИНТЕРНЕТ ТЕРРОРИЗМИ

“КЎК КИТ” БАЛОСИ

        Бутун дунёнинг турли жойларида террористик ҳаракатлар содир этилмоқда. Бу офатга ҳатто ўзаро рақиб бўлган давлатлар ҳам  ҳамкорликда қарши курашишга киришган. Унга қарши курашишда ҳар ҳолда муваффақиятга эришиб турилган бир пайтда ғаламис кимсалар ахборот технологиялари, хусусан, интернет тармоғидан фойдаланиб, терроризмнинг бошқа бир кўринишига асос солишди. Бунга улар “Кўк кит”, “Тинч уй” каби ўйинлар орқали эришишмоқда. Бу ўйинларнинг натижаси ўз жонига суиқасд билан якунланади. Уларнинг энг хавфли томони нобуд бўлаётганларнинг аксарияти ёшлар эканлигидадир.

     Сир эмас, ёшлар ўз ҳаётлари давомида муайян муаммоларга, қийинчиликларга дуч келади. Кимдир ота- онаси билан келишмайди, кимдир орзусига эришмайди, бошқа биров севги бобида панд ейди. Агар йигит- қизнинг маънавияти мустаҳкам бўлса, у бу муаммоларни тўғри қабул қилади ва уларни ечишга киришади. Маънавияти суст бўлса, тушкунликка тушади. Қаердандир нажот излайди. Ана шундай пайтда уларга хавфли ўйинлар “ёрдам”га келади.

        “Кўк кит” ўйинига келсак, у 2-3 йил олдин пайдо бўлди. Унга бир қизнинг йигити ташлаб кетиши оқибатида ўзини поезд тагига ташлагани сабаб  бўлган. Бу фожеани ғаламислар дарҳол интернет тармоғида шов-шув қилишди. Асабий ҳолатда ўз жонига суиқасд қилишни оқлаб чиқишди.

        Шу асосда ўйин ташкил этилди. Унга депрессия пайтида ўзини қирғоққа ташлаб нобуд қиладиган кўк кит номи берилди. Ўйин ташкилотчилари гоҳида атайин, гоҳо билмасдан унинг иштирокчиларига айланган ёшларни дастлаб авраб- алдашади. 50 кун давом этган ўйин мобайнида уларга турли топшириқлар бериб борилаверади. Охир оқибатда ўз жонига қасд қилишга даъват этилади. Бу даъват бажарилмаса турли таҳдидлар бошланади.

          Минг афсуски, бу ўйин бизга қўшни айрим мамлакатларга ҳам кириб келди. Кунда- кунора бу мамлакатларда ёшлар ўз жонига қасд этганликлари ҳақида хабар тарқалмоқда.

       Энди мулоҳаза юритадиган бўлсак, бу ўйиннинг оммалашганига сабаб, аввало, ёшларнинг назоратсиз қолгани бўлса керак. Бугун аксарият ёшлар қўл телефони, шахсий компьютери орқали интернет тармоғидан бемалол фойдаланишмоқда. Аммо улар интернетдан қандай фойдаланаётганлигини ҳамма ота- она ёки ўқитувчи ҳам назорат қилаётган эмас.  Қолаверса, бекорчилик ҳам бунга сабаб бўлмоқда. Айтмоқчиманки ёшларни иложи борича фойдали ишлар билан банд этиш лозимки, токи улар вақтни бесамар ўтказмасин.  Кейин эса албатта, огоҳлик зарур. Ота- онами, дўстми ёшлар интернет орқали бирор ёмон сайтга кира бошласа унга чек қўйиш йўлини топиши шарт. Яна бир гап, ўз жонига саиқасд қилишнинг оқибатини диний нуқтаи назардан ҳам уқтириш лозим. Чунки ислом дини худкушликни ниҳоятда қоралайди.

       Биринчи Президентимиз И.Каримов жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозимлигини уқтирган эдилар. Худди шу кураш даври кечмоқда. Ёшларни фақат ва фақат маърифатга чорлаш, етаклаш  зарур.

(Хатирчи ҳаёти газетасининг 2017 йил 21 апрелдаги № 16 сонидан олинди.)

А.ҲОСИЛОВ.

Odam savdosi uchun javobgarlik.

 O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 26-moddasida «Hech kim qiynoqqa solinishi, zuravonlikka, shafqatsiz yoki inson qadr-qimmatini kamsituvchi boshqa tarzdagi tazyiqqa duchor etilishi mumkin emas» deb ta`kidlanishi mamlakatimizda inson, uning huquq va erkinliklari eng oliy qadriyat, unga tahdid qilish va zarar etkazish-jinoyat sifatida e`tirof etiladi.

«Bugun inson huquqlari va manfaatlari, ularni har tomonlama himoyalash va ta`minlash, jamiyatnи demokratlashtirish va erkinlashtirish yillari haqida gapirar ekanmiz, bu mavzu dunyoda har doim, ayniqsa, keyingi paytlarda eng utkir va dolzarb masalaga aylanib borayotganini yaqqol kuzatish mumkin va buni tabiiy hol, deb qabul qilishimiz kerak» deganida mamlakatimiz biinchi Prezidenti I.A.Karimov odam savdosi va bu kabi transmilliy jinoyatchilikka qarshi kurashish, uning oldini olish chora-tadbirlarini ishlab chiqish, huquq normalari samaradorligini oshirishda qaysi jihatlarga kiproq e`tibor qaratishimiz lozimligi haqida fikr yuritgan bo`lsalar ajab emas.

Hozirda rivojlanish yilidan borayotgan davlatlar qatorida O`zbekiston Respublikasi ham huquqiy davlatchilik va fuqarolik jamiyati barpo etish bilan bog’liq jarayonlarda inson huquqlari va shaxs erkinligini ta`minlash yuzasidan samarali vositalarni qillash borasida bir qancha ijobiy tajribaga ega desak, xato qilmaymiz.

O’zbekiston Respublikasi 2003 yildayoq 1949 yil 2 dekabrdagi BMTning «Odamlar savdosi va uchinchи shaxslar tomonidan fohishabozlikni ishlatilishiga qarshi kurash to`g’risidagi Konventsiya»ga, 2008 yilda esa «Odamlar, ayniqsa ayollar va bolalar savdosining oldini olish va bu qilmish uchun jazolash to`g’risidagi Konventsiya»ga, shuningdek BMTning transmilliy uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurash to`g’risidagi Konventsiyasini tildiruvchi Protokolini ratifikatsiya qilgan va shu bilan odamlar savdosi to`g’risida asholiga ma`lumot berish, uning qurbonlarini shimoya qilish va bu sohada huquqni мuhofaza qiluvchi organlar faoliyati samaradorligini oshirishga qaratilgan dasturlarni qillab-quvvatlash orqali uning oldini olish va unga barham berish majburiyatini o`z zimmasiga oldi.

2008-yil 17 aprelda O`zbekiston Respublikasining «Odam savdosiga qarshi kurash to`g’risida»gi  O’RQ-154-sonli qonuni qabul qilinishi munosabati bilan Jinoyat kodeksiga kiritildi.

Mazkur modda uch qismdan iborat bo`lib, 1-qismi Odam savdosi, ya`ni odamni olish-sotиш yoshud odamni undan foydalanish maqsadida yollash, tashish, topshirish, yashirish yoki qabul qilish uncha og’ir bilmagan jinoyatlar qatoriga kiritilgan.

Moddaning 2-qismida jazoni og’irlashtiruvchi holatlar nazarda tutilib, ig’irlash, zirlik ishlatish bilan,  ikki yoki undan ortiq shaxsga nisbatan, takroran yoki xavfli retsidivist tomonidan, xizmat mavqeidan foydalangan holda, O`zbekiston Respublikasining davlat chegarasidan olib utgan, kishi a`zolarini kesib olib, boshqa kishiga kichirish (transplantat) maqsadida sodir etilgan qilmish uchun javobgarlik belgilangan.

Moddaning 3-qismi har ikkala qismdan ham og’irlashtiruvchi holatlarni nazarda tutgan, ya`ni in sakkiz yoshga kirmaganligi aybdorga ayon bilgan shaxsga nisbatan sodir etilgan, jabrlanuvchining ilimiga yoki boshqa og’ir oqibatlarga olib kelgan holatlar, uta xavfli retsidivist tomonidan yoxud  uyushgan gurush tomonidan yoki uning manfaatlarini kizlab sodir etilgan sholatlarning ijtimoiy xavfi darajasi yuqoriligi nazarda tutilib, ular uchun 12 yilgacha ozodlikdan mashrum qilish jazosi belgilangan.

Ammo, ba`zi davlatlar jinoyat qonunchiligida inson oldi-sotdisi predmeti sifatida faqat voyaga etmaganlar nazarda tutilishi, voyaga etmaganlar, bolalarning oldi-sotdisi uchun javobgarlik belgilanganligi, voyaga etgan shaxslarga nisbatan hunday xatti-sharakatlarni amalga oshirganlik uchun javobgarlik belgilanmaganligi, jinoyat tarkibi mavjud bulmasligi, qaysidir ma`noda shu davlatlar jinoyat qonunchiligining kamchiligidir. Bu masala bizning jinoyat qonunchiligimizda adolatli aks etgan.

35-umumiy o`rta ta`lim maktab MMIBDO`               Sh.  Sanaqulov.

Оmmaviy madaniyat” va mafkuraviy immunitet

 Bugun mamlakatimiz o`zining rivоjlanish yo`lidan dadil qadamlar bilan оlg`a intilmоqda. Rivоjlanish yo`li esa, bir tekis bo`lmasligi tabiiy. Chunki, har qadamda ma`lum bir xavf-xatarlar rivоjlanish va taraqqiyotga to`siq bo`lib turadi. Chetdan biz uchun mutlaqо yot bo`lgan, ma`naviy va ahlоqiy tubanlik illatlarini o`z ichiga оlgan “оmmaviy madaniyat” ning yopirilib kirib kelishini biz tоm ma`nоda katta xavf deyishimiz mumkin.

“Оmmaviy madaniyat” ibоrasining keng tarqala bоshlashi XIX asr оxiri va XX asr bоshlariga to`g`ri keladi. “Оmmaviy madaniyat” an`anaviy madaniyatning ma`lum yo`nalishi sifatida emas, balki madaniyatdagi sifat o`zgarishi, hayot taqоzо asоsida yuz berdi. Оmmaviy axbоrоt va kоmmunikatsiya (radiо, kinо, televidenie, ko`p nusxali gazetalar, suratli jurnallar, internet) vоsitalarining keskin rivоji va tarqatilishi bunga sabab bo`ldi. Ma`naviy bоyliklarni industrial tijоrat ishlab chiqarish va tarqatish, madaniyatni demоkratlashtirish, ahоli bilim darajasi o`sishi bilan birga uning ma`naviy ehtiyojlarida pasayish jarayoni kuzatila bоshladi. Оmmaviy madaniyat hоzir insоniyat xayotining barcha jabhalariga tez kirib bоrmоqda va o`zi tarqalish uchun qulay makоnni shakllantirmоqda. “Оmmaviy madaniyat” madaniy mоllar bоzоridagi tоvarga aylanib,muayyan xususiyatlar kasb etdi. Avvalо u “оddiy” (buni jo`nlik deb atasa ham bo`ladi). Chunki ko`pincha bunday mahsulotlar “ko`cha odami”ga mo`ljallangandir. Ommaviy madaniyat o`z vazifasini to`la bajarishi, ya`ni ishlab chiqarishdagi asabiyliklarni olib tashlashi uchun u eng kamida qiziqarli bo`lishi lozim. Albatta, bunday madaniy maxsulotlar intellektual jihatdan yetarlicha rivojlanmagan odamlar ehtiyojini qondirishi mumkin va inson ongi, kechinmalariga ta`sir etadi. Shuning uchun ham “Ommaviy madaniyat” ning “eng qiziqarli” va hammaga tushunarli mavzulari – muhabbat, oila, kar`era, jinoyatchilik va xo`rlash, sarguzasht, qo`rqinch va hokazolardir. Mavzular ekspluatatsiyasidan uning egalari katta daromadlar olmoqdalar.

“Ommaviy madaniyat”ga, u bilan yopirilib kelayotgan ma`naviy va axloqiy tubanlik illatlariga nimani qarshi qo`ysa bo`ladi? Milliy madaniyatni, milliy tarbiyani, milliy ma`naviyatni, ota bobolarimiz e`tiqod qo`yib kelgan islomiy qadriyatlarni. Ana shuning uchun ham O`zbekiston MDH mamlakatlari orasida birinchi bo`lib maktab, kollej, institutlarda dinshunoslik asoslari predmetini joriy etdi. MDHning ayrim peshqadam davlatlari bu ma`rifiy tashabbusning samarasini tez his qildilar.

Ma`lumki, talaba yoshlar, talabalar yangilikka intiluvchan, yangi estetik standartlarni tez qabul qilishadi. Ulardagi ana shu ijtimoiy-psixologik xususiyat ba`zida “ommaviy madaniyat” orqali kirib kelayotgan shubhali qadriyatlarga tanqidiy yondashuvni ham cheklab qo`yadi. Maqbul yoki nomaqbulligi haqida muayyan fikr-mulohazasi bo`lmagan yoshlar hayotimizga, milliy mentalitetimizga mos kelmaydigan “mafkuraviy” mahsulotlarni o`zlari bilmagan holda qabul qilishlari mumkin.

“Оmmaviy madaniyat” ga qarshi kurash haqida gapirganda, bizning ulug` ajdоdlarimiz o`z davrida kоmil insоn haqida butun bir ahlоqiy mezоnlar majmuini, zamоnaviy tilda aytganda, sharqоna ahlоq kоdeksini eslash o`rinli. Оta-bоbоlarimizning оng-u tafakkurida asrlar, ming yillar davоmida shakllanib, sayqal tоpgan оr-nоmus, uyat va andisha, sharm-u hayo, ibо va iffat kabi yuksak ahlоqiy tuyg`u va tushunchalar bu kоdeksning asоsiy ma`nо-mazmunini tashkil etadi.

Bu ahlоqiy kоdeks “оmmaviy madaniyat” bilan kurasha оladigan kuchdir. Bunda ayniqsa, оilaning o`rni juda muxim. Insоn kamоl tоpadigan maskan bu оila. Tinch-tоtuv, mustahkam оiladagina haqiqiy barkamоl insоnlar tarbiya tоpadi. “Оmmaviy madaniyat” tashiydigan yot g`оyalar esa mana shu muqaddas qo`rg`оn, ko`plab ma`naviy qadriyatlarni o`zida mujassamlashtirgan оilani mensimay, insоn erkinligini cheklоvchi vоsita sifatida bahоlashadi

“Оmmaviy madaniyat” ning yoshlar tarbiyasiga jiddiy salbiy ta`siri bоr ekanliginni aytib o`tsak, masala yanada jiddiylashadi. Zerо, yoshlar tarbiyasi bugungi kunning eng dоlzarb masalasidir. O`zbekistоnning buyuk kelajagini barpо etish bugungi yosh avlоd zimmasiga tushadi. Ba`zan yoshlarimizni o`qishga, mehnatga, оilaga, atrоf-muhitga nisbatan lоqaydligini ko`rib, o`ylab qоlasan kishi. Bu hоlatning negizida оta-оnaning, mahallaning, turar jоy axlining bоla taqdiriga beparvоligi, lоqaydligi, e`tibоrsizligi yotadi. Оta-оnalar o`z farzandlarida bunday salbiy hоlatlar kuzatilishiga yo`l qo`ymasligi va ularning barkamоl avlоd bo`lib shakllantirishi,Vatanimiz taraqqiyotiga o`z hissasini qo`shadigan farzand qilib tarbiyalashi darkоr.

Xulоsa qilib shuni aytish mumkinki “Оmmaviy madaniyat” niqоbidagi xurujlarga qarshi kurashda xalqimizda asrlar sinоvidan o`tib kelayotgan immunitet mavjud. Ammо, bu ushbu tahdidlarga beparvо qarash yoki xоtirjam yashashga asоs bo`la оlmaydi. Chunki, “оmmaviy madaniyat” niqоbi оstidagi xurujlar jamiyatimiz taraqqiyotiga va uning kelajagi bo`lgan yoshlarga ta`sir o`tkazib, o`z tanlagan yo`lidan adashtirishga xizmat qiladigan turli g`animlarning maqsadlarini ro`yobga chiqaradigan vоsitadir. Shu sababli biz dоimо hushyor va оgоh bo`lmоg`imiz shart.

“Ommaviy madaniyat”ning badiiy qimmati xalq madaniyatidan pastroq bo`ladi. Lekin uning auditoriyasi kengroq, chunki u muallifli, u odamlarning shu daqiqadagi ehtiyojini qondiradi, har qanday yangi voqea va hodisalarga hozirjavob bo`ladi. Ma`lum vaqt o`tgach, ular o`z dolzarbligini yo`qotadi, eskiradi va modadan qoladi. Yuksak darajadagi asarlar va xalq madaniyati bunday qismatga uchramaydi.

Xullas, odamlardan puxta madaniy bilimni, didni, tayyorgarlikni shart qilib, talab qiluvchi milliy madaniyatni – malikaga, bo`yanib, pardozlanib, odamlarning orqasidan ergashib yuruvchi “ommaviy madaniyat” ni – xulqi noma`qul ayolga o`xshatish mumkin.

16-sonli maktab MMIBDO’      F.Ro’ziyeva

 

 

                                                                                   ДОЛЗАРБ  МУАММО

                                                                             “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли,                                                                                                                                                                                   доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”                                                                                                                                                                                                                И.А.Каримов

Бугунги кунда бутун дунёда одам савдоси долзарб муаммога айланган. Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2008-йил 8-июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-911-сонли қарори қабул қилинди. Телевидения, радио, газета ва журналларда эълон қилиб, кўрсатиб  фуқароларимиз пул топаман деб қул бўлиб, хор-зор бўлиб юрганлигини доимо ёритиб бормоқда шунга қарамасдан баъзи бир юртдошларимиз осон пул топиш мақсадида ноқонуний йўллар билан қўштирноқ ичидаги кимсаларнинг ёлғон, алдов сўзларига учиб, одам савдоси қурбонига айланиб қолмоқда.                                                           

Одам савдоси-куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлик, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир.

     Одам савдоси жиноятининг шакллари

-Жинсий эксплутация объекти сифатида аёллар савдоси;

-Мажбурий меҳнат объекти сифатида одам савдоси;

-Одамнинг табиий органларини ажратиб олиш мақсадида одам савдоси

(трансплантация);

-Жинсий эксплутация объекти сифатида болалар савдоси;

     Одам савдоси жиноятининг ижтимоий хавфи

-Одам савдоси жамиятнинг моддий техник, интеллектуал салоҳиятини пасайтиради, унинг генофондини бузади.

— Одам савдосининг бозори гиёхвандлик воситалари ва қурол яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни                                   эгаллайди.      

— Одам савдоси жинояти натижасида дунё бўйича амалга ошириладиган йиллик айланма 7 млрд. АҚШ долларини            ташкил этади.                                                 

Ҳукуматимиз томонидан халқимизга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида таълим муассасаларида турли хил спорт тугараклари, фан тугараклари, курик танловлар, коллежни тугатган талабаларга имтиёзли кредитлар берилмоқда.     

Мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб давлатимизнинг равнақи учун хизмат қилайлик.

                 

Хатирчи  туман ХТМФМТТЭБ га қарашли                                                                                                                                42- умумий ўрта таълим  мактаби ММИБДЎ :                            О.Турсунов 

 

 

 

«Оммавий маданият» ва  Мехнат мегирацияси.

 

 Сўз бошида шуни айтиб ўтиш жоизки, биринчи  Президентимиз И.А Каримов айтганларидек  биз бошқа жабхаларада ривожланган давлатлардан кейинги ўринларда туришимиз мумкин, аммо маъданият сохасида биз биринчи ўринда турамиз. Шундай экан биз ўз маъданиятимизни ривожлантиришимиз уни таназзулга юз тутишига йўл қўймаслигимиз лозим.

Афсуски бугунги кунда глобал муаммога айланиб бораётган, инсоният онгига шиддат билан кириб бораётган     “оммавий маданият” таъсирига тушиб қолаётган ёшларимиз хам анчагинани ташкил этади. Булар асосан қай тарзда       кириб келаяпти?  Порнографик расмларни тарқатиш ва  бехаё суратларни тарғиб қилиш вам умай пул топиш                      илинжида фуқароларимизнинг чет давлатларда ишлаш учун кетаётганликлари ёшлар онгига таъсир ўтказмоқдалар.

Интернет тармоқлари, мобил алоқа воситаларида айланаётган бехаё тасвиру, уятсиз суратларни                             тарқатаётганларнинг хам мақсади пул ишлаб, нафсига ором бериш. Шундай иллатларга боғланиб қолаётганлар хам                асосан ўз ота онасидан йироқда ишлаш учун юрган ёшларни ташкил этади. Энди бу хилдаги тийиқсизликларга                болалар  ва усмирларнинг ўралашиб қолаётгани-ДАХШАТдир! Энг ёмони, қотиллар ва зуравонликка мойил кимсалар     ҳам асосан, интернет ва мобиль телефонлар орқали хар хил бехаё ва уятсиз сайтларга муккасидан кетганлар                     орасидан чиқиши хақидаги фикрлар тўғри экани ўз исботини  топмоқда. Мактаб ўқувчисига кўп функцияли  уяли                  телефон,  умуман қўл телефони нега керак? Мактаб  ўқувчисига телефонни кераги бормикан. Хатто чет                               мамлакатларда хам мактаб ва коллежларда  уяли телефонлардан фойдаланиш мумкин эмас. АҚШда агар ўқувчи             телефон билан қўлга тушиб қолса мактаб назорат ходими чақирилиб,  далолатнома тузилиб ўқувчига интизомий чора            кўрилади хаттоки жарима қўлланилади. 

Хитойда телефонда порнаграфик суратлар тарқатганларга, ундан фойдаланганларга нисбатан умрбод қамоқ           жазоси,  Австралияда 55 минг доллар жарима, Малайзияда 5 йиллик қамоқ жазоси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Мактабда телефон ишлатилишини тартибга солиш            чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 21 май  139-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими                        вазирлигининг 2012 йил 25 майдаги 165-сонли Буйруғини бажариш мақсадида мактабда хам уяли телефонлардан             фойдаланмаслик тўғрисида мактаб буйруғи чиқарилган. 

Юртимизда хам 2012 йилнинг апрел ойидан бошлаб порнографик  махсулотларни тайёрлаш, олиб кириш,             тарқатиш, реклама ва намойиш қилиш учун курашни янада кучайтиришга қаратилган қонун кучга кирди. Унга кура            порнография, зуравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи махсулотларни тарқатишда айбдор деб топилган шахсга        энг кам иш хаққининг 400 дан 600 баробаригача жарима, ахлоқ тузатиш ишлари,  6 ойлик хибсга олиш, 3 йилгача           қамоқ  жазоси белгиланиши мумкин.

Бугунги кунда ота-оналаримиз фарзандларига кўп функцияли телефонларни замона зайлига йўйиб олиб             беришмоқда.  Хар ким экканини ўради қабилида сўз юритадиган бўлсак, тарбияга бефарқ қараётганлар ўзларига жабр       қиладилар. Афсуски, уларнинг касрига бутун бошли жамият ҳам азият кўриши мумкин. Бундай тоифали инсонларни      эса “маънавият кушандаси” деб аташимиз мумкин. Бугун юртимиздаги ёшларимизни “Оммавий маданият” дан              асрашимиш мумкиндир лекин, мумай пул  ишлаш илинжида юртимиздан четга чиқиб кетган ёшларимиз, бундай         иллатлар таъсирига тушмайди деб айта оламизми? Халқимизда шундай мақол бор “Касални даволашдан кўра            олдини олиш афзалдир” ҳа шундай экан шундай балоларга гирифтор бўлиб қолгандан кўра ўсиб келаётган                  ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиб чет элларга чиқиб кетаётганларга яна бир мақол “Ўзга юртда шоҳ бўлгунча ўз       юртингда гадо бўл” ни қалбига сингдириб бориш ватанни севган ҳар бир фуқаронинг умуммиллий бурчидир.

Юқоридаги сўзларда фуқароларимизнинг четда ишлашлари мумкин эмас деган фикр асносида эмасман албатта.       Мехнат қилиш ҳуқуқи Республикамизда қонунлар билан тўлалигича тартибга солинганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мен         фақатгина давлатимизнинг қонунлари асосида чет элларда ишлашларини назарда тутдим халос.

Бунинг биргина қулай томони чет элда ишлаётган шахс давлат назоратида ва унинг шахсий дахлсизлиги             давлат химоясида туришидадир…      

 

Хатирчи  туман   ХТМФМТТЭБ га қарашли                                                                                                                                 25-умумий ўрта таълим мактаби ММИБДЎ :                                  Б.Ибрагимов

 

Ommaviy  madaniyataxborot xurujiyyoshlar manaviyatiga salbiy tasirlar va nopok illatlardir.

 

   Mustaqil  taraqqiyotning   25   yillik  tarixi   davomidaxalqimiz   birinchi  Prezidentimiz  I.Karimovni  yurtimizdagi   tinchlik  va   barqarorlikning   asosiy   kafili  sifatida   idrok   etib  keldi.  Bunda   Prezidentimizning   yoshlarni   yot   goyalar  tasiridan  saqlab   qolish, ularning   ongiga   yunaltirilgan   axborotpsixologik,  “Ommaviy  madaniyat”   xurujlarini  oz  vaqtida   bartaraf  etishqolaversabu   sohada   ozini  ozi  himoya   qilishga  tayyorlash  masalasiga  katta  etibor  qaratib  kelganligi   diqqatga  sazovordir.

Zamonaviy   dunyoda  eng   katta   jangujadallar   axborot  maydonida   roy  berayotganligi  barchaga   ayonBirinchi  Prezidentimiz   takidlaganlaridek, “ Mana  korayapsizlarhozirgi   paytda   dunyo  zoravonlar   dunyosi   bolib  qolyaptiKimning   qolida   kuchli   matbuotaxborot  vositalari   bolsakim   informatsiya  maydonida  ustunlik    qilsazamon  kimniki   boladi  —avvalo   oshalarniki   boladi

Omma  ongiga   informationpsixologik   tasir   korsatish   yoli   bilan   uni   boshqarish   mumkinligi   bugun  kashf   etilgan    emas.

Axborot   tarqatishning   yuksak   texnologik   usullari   paydo   bolibular  keng   xalq    ommasiga  yetkazilayotgan  hozirgi   davrda  axborotdan  qurol   sifatida  foydalanish   imkoniyati   cheksiz  darajada   ortib   bormoqda.

 Ommaviy  madaniyataxborot xurujiyyoshlar manaviyatiga salbiy tasirlar va nopok illatlardir.

  “Ommaviy madaniyat” asosini   ma’naviy va ahloqiy tubanlik illatlari  tashkil qiladi. I.A.Karimov

 Bizning milliy madaniyatimizda hayo, andisha, ibo kabi ahloqiy fazilatlarga qat’iy ravishda amal  qilinib kelinadi. “Ommaviy madaniyat” aynan milliy qadriyatimiz asosi bo’lgan hayo, andisha, oqibat,  mehr–muhabbat kabi go’zal ahloqiy qadriyatlarimizga qarshi bo’lgan ahloqsizlik va yovuzlikni o’zida  aks ettirgan g’ayriinsoniy harakatdir.

Mulohaza   o’rnida “Ommaviy  madaniyat”ning  ayrim  ko’rininslarini   aytib   o’tsak:

EMO (inglizcha – emotional- emotsional, hissiy) yoshlar submadaniyati bo’lib, musiqa  muxlislaridan kelib chiqqan. Ildizi – haqiqatni tan olmaslik, o’z joniga qasd qilish. Bunday olib qaraganimizda haqiqatdan ham  bir daraxtda barcha mevalar bir xilda yetilmaydi.

  “Gotlar” – XX asrning 70-yillarida post-panklar ildizi asosida yuzaga kelgan submadaniyat.

         Gotlarning asoschisi deb inglizlarning musiqiy guruhi Joy Division  hisoblanadi, bu shaxs XX asrning  oxirida gotika stilida musiqani yaratishni boshlab o’ziga ko’p yoshlarni jalb qildi.  va “gotika” musiqasining fanatlari o’zlarini “GOT” lar deb nomladilar.   Ko’p hollarda bular 16-25 oralig’idagi yoshlarni tashkil qiladi. Ularning falsafiy  dunyoqarashlarida o’lim  hayotdan ustun turishi, har bir shaxs aktiv hayotda emas, balki passiv hayotdagi  dunyoqarashi bilan baxtli bo’lishini izhor qilishadi.

 Ularni boshqa o’smirlardan ajratib turadigani alohida belgilari.

Yuz tuzilishi, Sochlari kalta yoki uzun, har xil rangga bo’yalgan, yuzining o’ng  tarafi soch bilan berkitilgan. Sochni 2 xil rangga bo’yagan. qora-binafsha, qora-sariq, qora-qizil, yuzlariga har xil  rangda bo’yoqlar bilan bo’yalgan. Burun, quloqlariga har xil taqinchoqlar taqilgan bo’lishi mumkin.

 O’smir yoshlar identifikasiya qilish (kimgadir o’xshash, taqlid qilish) uchun o’ziga ob’ekt qidiradi.  O’zlarini atrof-muhit bilan qiyoslab, tashqi, ichki dunyoqarashini shakllantiradilar.

 Voyaga yetmaganlar o’rtasida turli zararli  holatlarni tarqalib ketishini oldini olish borasida hukumat qarorlari va mavjud qonunlarning  ijrosini ta’minlashga barchamiz   mas’uliyat   bilan   qarasak, yoshlar orasida ommaviy madaniyat ko’rinishlarining (“matrisa farzandlari” kabi tushunchalarning) keng tarqalishini  bartaraf   etgan   bo’lar   edik.

Bugun   o’z   sinf  va   auditoriyalarida   mamlakatimiz   kelajagining   egasi   bo’lgan   yoshlarni   o’qitib  tarbiyalayotgan   hurmatli   ustoz-murabbiylar   ularni  axborot-psixologik   xurujlardan  asrab   qolishlariga  ishonch   bildiramiz.

         Zero birinchi  Prezidentimiz  I.Karimov   ta’kidlaganidek «…Takror bo’lsa-da, aytmoqchiman – axborot olamida qandaydir devor o’rnatish, o’z qobig’iga o’ralib, mahdudlikka yuz tutish yo’li bizga aslo ma’qul emas. SHu bilan birga, bugun yon-atrofimizda, uzoq-yaqin mintaqalarda yuz berayotgan voqealarni inobatga oladigan bo’lsak, hali ongi, hayotiy qarashlari shakllanib ulgurmagan yoshlarni chalg’itishga qaratilgan g’arazli kuchlar ham internet imkoniyatlaridan o’z manfaatlari yo’lida foydalanishga urinayotgani va bunday intilishlarning qanday salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkinligini e’tibordan soqit qilib bo’lmaydi“

 Xatirchi tumanidagi  34-maktab  MMIBDO’         X. Xudoynazarov

Ёшларимизни одам савдосидан  асрайлик.  

    Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт модели яъни тарақққиётнинг ўзбек моделида, бизнинг  юртимизда шунчаки бозор муносабатлари устувор бўлган жамият эмас, балки фуқароларимизнинг эзгу манфаатларига, инсоний ҳаёт талабларига жавоб берувчи жамият барпо этилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, бу жамиятда моддий бойлик ортидан қувиш, қайси йўл билан  бўлмасин нафсий  талабларни  қондириш сингари ёввойи истакларга эмас, инсоннинг  ҳам моддий, ҳам маънавий  тўкислигини таъминлашга асосий эътибор қаратилади. Чунки одамнинг одоб – ахлоқи, меҳр- шафқати, виждон ва андишаси, поклик ва ҳалоллиги, ҳаё ва ибоси  бозорга  олиб  чиқиладиган, бозорга солинадиган  нарсалар эмас. Халқимиз не-не оғир кунларда – уруш ва қатағон даврларида ҳам очлик ва йўқчилик замонларида ҳам  бу юксак  маънавий тушунчаларни  нафс истакларига қурбон қилган эмас,одамийлик қиёфасини  йўқотмаган.

    Ўзбекистон эркин ва демокоратик  мамлакат сифатида  бағрини дунёга кенг очар экан,унинг ҳудудида, фуқароларнинг онг-у тафаккурига  жаҳондаги кўплаб  ижобий янгиликлар билан бирга, ер юзининг у ёхуд бу  бурчагида  пайдо  бўлиб  тарқалаётган  қатор иллатлар  ҳам ёпирилиб  киришга  муттасил  ҳаракат қилмоқда. Ана шундай  иллатлардан бири одам савдоси иллатини  инсон зотини емирувчи  жиддий хавф деб санаш мумкин.

    Тарихдан маълумки миллоддан аввалги  даврларда дунёни зир титратган  Рим империяси ҳудудида, Миср ва яна бошқа қатор ўлкаларда жанг-у жадаллар пайти асир  тушган аскарлар ёхуд босқинчилар томонидан  фатҳ этилган ҳудудларда яшовчи аҳоли қул  сифатида  бозорларга олиб чиқилган, улар худди ҳайвон  сингари сотилган .

    Албатта, инсониятнинг маданий юксалиши  бу шармандали  ҳолатларга аллақачон  барҳам берган, бундан кейин  одамнинг қул қилиб сотилиши ақлга чиғмайдиган жиноят ҳисобланиши ҳамма  томонидан  тан олингандек ҳам эди. Афсуски, бугунги кунда дунёнинг турли  бурчакларидаги “ишбилармон” одамлар, гуруҳлар, марказлар пайдо бўлганки, улар ўша машъум  савдони бошқачароқ – “маданийлашган” шакл-у  шамойилда қайта ташкил қилишга тушганлар- бу эса  ҳуқуқий  ёки қонуний тилимизда  одам савдоси деб номланиши барчамизга маълум.

    Энг ёмони ҳали онг-у тафаккури тўлиқ ривожланмаган, кенг дунёқарашга  эга бўлмаган ёшларимиз ҳам ушбу иллат “қурбонига ”  айланмоқдалар.

  Ёшларни бундай иллат домига тушиб қолмаслиги учун, нафақат ёшлар балки дунёдаги барча инсонларни бундай  иллатлардан асраш учун  инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро ва миллий ташкилотларимиз, органларимиз, институтларимиз, инсонларни меёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳимоя қилишга бор эътиборини қаратмоқда.

   Ушбу масалада ёшларни  қуйидаги айрим маълумотлар  билан таништириб борсак одам савдоси каби иллатни олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз деб ўйлайман.

 -ёшлар дунёнинг бирор жойида текинга бир бурда нон берилмаслигини, халқ ибораси билан айтганда, бепул пишлоқ фақат сичқон  тутадиган тахтакачдагина  бўлишлигини, энг муҳими – инсон ҳеч қаерда ўз юртидагидек  эмин-эркин ишлай ва яшай олмаслигини англашлари нақадар муҳимлигини;

   -бугунги кунда дунёда ҳар йили ўртача 4,5 миллион одам қулликни  турли кўринишларига маҳкум этилаётганлиги;

    -Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 1949 йил 2 декабр­даги 317 (IV)-сон резолюцияси билан маъқулланган «Одамлар савдосига ва учинчи шахслар томонидан фоҳишабозликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида»ги Конвенция ҳамда 2001 йил 28 июнда БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрдаги 55/25-сон резолюцияси билан қабул қилинган «Транс­миллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги Конвенция ратификация қилинганлигини;

  -юртимиз фуқаролари, биринчи навбатда ёшларимиз ҳаёти ва тақдирини бу хуружлардан муҳофаза  қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2008-йил 8-июлдаги ПҚ  911-сонли қарори;

   -2008 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Одамлар савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги ва бошқа ҳаётий мисоллар орқали ёшларимизга маълумотларни етказиб борсак , бу ўта хавфли хуружга қарши самарали кураш олиб борган бўламиз.

 

Хатирчи тумани 24-мактаб ММИБДЎ Шерзод Бобоназаров

Коррупцияга қарши кураш-давр талаби”

     Коррупцияга қарши курашиш биринчи навбатда оиладаги муҳит ва таълим тарбиядан бошланади. Жамиятда нима ҳалолу нима ҳаром эканлиги фарзандларимизга бобо-момолар, ота-оналар ва устозлар ўгити билан сингдирилади. Президентимиз Шавкат Миромоноваич Мирзиёев фарзандларимизга болалигидан покни нопокдан, ҳалолни ҳаромдан фарқлашга ўргатишни назарда тутиб, ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда, Абдурауф Фитратнинг қуйидаги фикрларига ҳар биримиз айниқса энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал қилишлари лозимлигини таъкидладилар: “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззаҳурмат топиши, жахонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ. Коррупцияга қарши курашиш  ҳар бир фуқаронинг ички ахлоқий-руҳий маслаги ва эътиқодига айланиши керакки, бу коррупцияга қарши маърифатнинг ўзагини ташкил қилади. Қонун талабларини тўлақонли амалга оширилиши мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга, ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масаласи алоҳида ўринни эгаллайди. Унда ёши ва касбидан қатъи назар барчанинг ҳуқуқий саводхонлиги юқори бўлиши айниқса мактабларда коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган.ХХI асрда дунёдаги барча мамлакатларда Коррупция муаммоси энг долзарб масалалардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Маълумки Коррупцияга қарши кураш бўйича бир қатор халқаро хужжатлар қабул қилинган. Улардан асосийси БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясидир.Ўзбекистон Республикаси ушбў конвенцияга 2008-йилда қўшилган.Конвенциянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган самарали ва таъсирчан чоралар қўллаш шу жумладан давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрда бериш ва жиноятчиларн топшириш тартибини ўрнатиш ва амалга оширишда ёрдам бериш. Коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор ривожланган давлатлар хусусан АҚШ, Канада, Франция, Недерландия, Россия томонидан норматив тусдаги хужжатлар қабул қилинган.Коррупция БМТ хужжатларида қуйидагича таърифланган:

1) мансабдор ишахслар томонидан давлат мулкини ўғирлаш, талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш;

2) ноқонуний фойда олиш учун ўз хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш;

3) ижтимоий бурч ва шахсий тамагирлик, манфаатлар ўртасидаги зиддият.

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти шунга амин бўлмоқдаки, коррупция иллати, одам савдоси, терроризм, гиёҳвандлик воситалари савдоси, қурол-яроғ савдоси каби халқаро жиноятлар билан бевосита боғлиқ. Умуман олганда коррупция уларни молиявий қўллаб-қувватлаётган бўлса, бошқа томондан қараганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг фаолиятига жиддий путур етказади. Коррупциянинг яна бир асосий омили ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит бўлиб бунга аҳолининг ҳуқуқий билим ва маданияти, маънавияти паст даражадалиги, уюшқоқлиги етишмаслиги ва жамоатчиликни фаол эмаслиги каби омиллар сабаб бўлади.

 

Хатирчи туман ХТМФМТТЭБга қарашли 31-умумий ўрта таълим мактаби

ММИБДЎ: М.Эштурдиев.

“Коррупция-тараққиёт кушандаси”­

Тўғрилик, мардлик ва ҳалолликка ўргатишни болаликдан бошлаш лозимлиги таъкидланади. Адолатсизликка, қонунга ҳурматсизликка, касбу- ҳунарга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини ўқиб-ўққан, порахўрлик ва коррупцияга, суистеъмолчиликка қарши курашда ўзида иммунитет ҳосил  қилган ёшлар келажакда журъатли, виждонли инсон бўлиб етишади. Ёшларга давлат ва жамият манфаатларига зиён етказадиган, таниш –билишчиликни ўйлаб маҳаллийчиликка йул қўйиш, инсон қадр-қимматига раҳна солмаслик, албатта кишиларни ҳалол ишлаш ва яшашга чорлаш кераклигини таъкидлашимиз лозим. 2017-йил 4 январда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида коррупцияга шундай таъриф берилган. Коррупция-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан ёхуд ўзга шахсларнинг  манфаатларини кўзлаб моддий ёки  номоддий наф олиш  мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Мазкур қонун билан яқиндан танишиш, унинг ҳар бир моддасини чуқур ўрганиб, ҳаётга тадбиқ этиш, порахўрлик балосининг нақадар мудҳиш иллат эканини тушуниш, мустақил идрок этиш, энг муҳими, унга қарши курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Қонунга амал қилиш, адолатпарварлик, масъулиятни ҳис қилиш, ўз вазифасига виждонан ёндашиш ҳар бир давлат хизматчисининг одоб-аҳлоқини белгилайди. Шу  боис, инсон ҳалол ва ҳақиқатпарвар, халқ учун қайғурадиган киши бўлиши, ўз манфаатини халқ манфаатидан устун қўймаслиги керак. Одоб-ахлоқ қоидаларида барча давлат хизматчилари ўз лавозим бурчини бажариш чоғида моддий бойлик олиши ёҳуд жисмоний ёки юридик шахсдан манфаат кутиши тақиқланади. Коррупция ва порахўрликка қарши курашиш ва профилактикасига кўмаклашиш белгилаб қўйилган. Таълим соҳаси учун белгиланган вазифаларни амалга ошириш, халқ билан мулоқат қилиш, фуқораларнинг коррупция бўйича ҳуқуқий онг ва тушунчаларини бойитиш мақсадида таълим соҳасида турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилаяпти. Учрашув ва давра суҳбатларида коррупция-тараққиёт кушандаси экани, порахўрликка алоқадор одам қонунни бузишидан ташқари ўзлигини йўқотиши, унга нон-туз бериб катта қилган, илму ҳунар, мансаб берган эл-юртнинг юзига оёқ қўйиши  билан тенг экани алоҳида таъкидланади.

__________________________________________________________________________________________________________

Хатирчи туман ХТММТТЭБга қарашли 11-умумий ўрта таълим мактабнинг ММИБДЎ М.Рахмонова

“Одам  савдоси  ва унинг муаммоси”.

Дунёдаги  энг  катта  жиноятлардан  бири  одам  савдоси  жиноятидир.  Бунда  кишиларнинг  ўз  ҳақ  ҳуқуқларини  тўла  англамаслиги  ёки  енгил  бойлик  ортириш  мақсадида  ўзини  бошқалар  ихтиёрига  топширишдир.  Бу  мақсадлар  одам  савдоси  билан  шуғулланувчи  жиноятчилар  учун  айни  муддао  бўладилар.  Одам  савдосининг  домига  тушиб  қолиш  кишиларнинг  мустақил,  эркин  фикр  юрита  олмаслиги,  ўз  ҳақ  ҳуқуқларини  тўлақонли  англамаслигидадир.  Мустақил  фикр  юритиш,  ўзгаларнинг  ҳар  бир  айтган  сўзларини  тўла  идрок  этган  ҳолда  мулоҳаза  этиш,  маънавияти  юксак  кишилар  бўлишлари  шарт.  Бундай  мараларга  эришишнинг  энг  тўғри,  мулоҳазалиси  кўп  китоб  мутоала  қилиш,  китобхонлик  маданичтини  кўтариш,  кишини  мулоҳазаликка  етакловчи  китобларни  мутоала  қилиш  лозимдир.  Тарбиянинг  энг  мақсадли  ўчоғи  бу  оила,  мактаб,  маҳалладир. Оилада  ота-оналар  фарзандини  илмга,  ҳунарга,  билм  олишга  ўргати,  мактабларда  эса  бундай  кишилар  билан  дўстлашиш,  улар  билан  ҳамсуҳбат  бўлиш  ёмон  оқибатларга  олиб  келишларини  уқтиришимиз,  энг  аввало  болалар  онгида  зрарли  иллатлар  учун  бўш  жой  қолдирмасдан  онгини  ватанга  муҳаббат,  инсонийлик  хислатлари,  меҳнатсеварлик,  китобхонлик, миллий  ғояларимизни  сингдиришимиз  зарурдир. Таълим-тарбия  жараёнида  турли  маънавий  маърифий тадбирлар, зиёли  ёзувчи  ва  шоирлар  билан  учрашувлвр,  суҳбатлар,  одам  савдосидан  жабрланганлар  ҳаёти  ҳақида  турли  филмлар,  кўрсатмалар,  фотолавҳалар,  қолаверса  ўзлари  билан  маҳалла  билан  ҳамкорликда учрашувларни  ташкил  этиш  лозим. Одам  савдоси  домига  тушган  кўплаб  кишилар  бу  ҳаётдаги  энг  катта  неъмати  соғлигидан  айрилиб  тузалмас  хасталикларга  чалинмоқдалар.  Бу  эса  ўз  оила  аъзоларини  ҳам  ушбу  хасталикларни  юқтуриши,  қолаверса  ўз  ватандаошлари  ҳаётини  ҳам  катта  хавф  остига  қўймоқдалар.  Улар  ўзлари  билан  ОИТС,  ОИВ,  сил, психик,  ўткир  юқумли  касалликларни  ўзлари  билиб  билмаган  ҳолда  ўз  юртига  олиб  келиб  ватанимиз,  миллатимиз  тақдирига  дахл  қилмоқдалар. Турли  кишиларнинг  яхши  иш  топиб  беришларига  ишониб  диний  экстримизм  таъсирига  тушиб  қолишлари,  ёд  кишилар  билан  ҳеч  нарсани  тушунмаган  ҳолда  жанг  майдонларига  кириб  ҳалок  бўлишлари,  ёки  ногирон  бўлиб  қолишлари  ҳеч  гап  эмас. Уларнинг  ота-оналари  фарзандим  чет  элда  ишламоқда,  мумай  пул  топиб  келишларига  ишониб  фарзандининг  доғида  куйиб  қолишмоқдалар.  Орқасида  қолган  фарзандлари,  оиласи  эрта  келсалар  яхши  яшашларига  умид  қилиб  қолмоқдалар.   Хатирчи туман ХТММТТЭБга қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби директори С.Бобоёров

__________________________________________________________________________________________________________

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги.

Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислох қилиш юзасидан қатор чора-таждбирлар изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда.

Тарихан қисқа давр ичида мамлакатимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг институционал ва ҳуқуқий асослари шакллантирилди, коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизими яратилди. Ўзбекистан Республикаси “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвекциясига 2008 йилда “Ўзбекистан Республикасининг қўшилиши тўғрисидаги” Қонунда қушилганлиги ўз аксини топган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат;

  1. Ўзбекистан Республикаси Бош прокуратураси;
  2. Ўзбекистан Республикаси Миллий Ховфсизлик хизмати;
  3. Ўзбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
  4. Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги;
  5. Ўзбекистан Республикаси Бош прокуратура ҳузиридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти.

Корруп­ция ҳақидаги ҳуқуқий манбаларда унинг асосий сабаблари сифатида қуйидаги  омиллар кўрсатилган. Булар — иқтисодий, ҳуқуқий, институционал ва ижтимоий илдизлар, яъни жамиятдаги мухитдир. Коррупция ҳакида гапирганда шуни айтиш керакки, тарихда коррупция иктисодий ҳодиса сифатида товар-пул муносабатлари бор жойда мавжуд булиб келган. Дав­латда иктисодий фаолиятга нисбатан урнатилган турли хил чеклашлар, амалдорларнинг кенг, назоратдан холи, чекланмаган ё рухсат бериш, ё тақиқлаш ваколати коррупциянинг илдиз отишига замин яратади. Шу билан бирга,  катта бойликларга эга булган баъзи ишбилармонлар уз даромадларини купайтириш ва бозордаги рақобатда алохида имтиёз-ларга эга булиш мақсадида хукумат амалдорларини пора эвазига сотиб олиш, уларни ўз ихтиёрларига буйсундиришга харакат қиладилар.

Коррупциянинг ҳуқуқий сабаблар хақида тухталадиган булсак, унинг ривожи давлатдаги конунларнинг сифатига боғлиқ булиб, номукаммал бул­ган қонунлар ишламайди ва коррупцияга мойил шахслар бундан устомонлик билан фойдаланишга интиладилар. Коррупциянинг  ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит бу­либ, бунга ахолининг ҳуқуқий билим ва маданияти, маънавияти паст даражадалиги, уюшқоклиги етишмаслиги ва жамоатчиликнинг фаол эмаслиги каби омиллар сабаб булади. Шуниси эътиборлики, жа­миятдаги ижтимоий онгнинг у ёки бу тарзда ўзгаришига, одамларда давлат ва қонунларга нисбатан ишонч пайдо булишига судларнинг ўз вазифаларини қай даражада амалга оширишлари ўз таъсирини курсатади.

Судлар томонидан тўғри ва адолатли қарор қабул қилинса, фукаро ва юридик шахсларнинг бузилган хукуклари тикланса, одамлар жамиятда адолат, ҳақиқат борлигига ишонч хосил қилади. Бунинг акси уларок, фуқаро ва юри­дик шахсларнинг хукукларини поймол қиладиган ноқонуний қарор қабул қилинса, ушбу карорни қабул қилган суддан ва жамиятдан одам­лар орасида норозилик ке­либ чиқди. Шу уринда таъкидлаш лозимки, судьялик деган юксак лавозимда давлат хизматини бажараётган шахслар ишларни кўриш вақтида Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оғишмай риоя қилишлари, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг хукук ва манфаатларини, шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обруси, мол-мулки, хукуклари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашлари, ўз вазифаларига одилона ва холисона ёндашишлари, адолат мезонларига амал қилишлари шарт.  Судья, қолаверса, хуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими ишларни қонунлар асосида ҳал қилиши, ҳар бир ишга жиддий масъулият билан муносабатда булиши, чуқур фикрлаши, мулоҳаза қилиши, билим ва тажри-басини ҳар куни ошириб бориши, ўз устида мунтазам равишда қунт билан ишлаши, маънавияти ва дунёкдраши-ни ошириши, юксак инсоний фазилатларни урганишни узининг ҳаётий қоидасига айлантириши лозим. Хулоса қилиб айтганда, давлатимизга баркамол, етук, соғлом фикрлайдиган, маънавияти юксак, яхши тарбия кўрган, аъло хулкли, маърифатли, дунёкдраши кенг, пок виждонли шахсларни қабул қилиш ҳам коррупция­нинг олдини олишда мухим омиллардан ҳисобланади. Бундан ташқари, оилада, мактабда, меҳнат жамоасида, махаллада олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларини янада жонлантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, оммавий ахборот воситаларида кор­рупциянинг олдини олишга қаратилган курсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар  хам ушбу иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олишда мухим  роль уйнайди.

Хатирчи туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари  М. Ҳайдаров

__________________________________________________________________________________________________________

Марказий Осиёда диний экстремизмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари

      Юрт тақдири учун маъсул ҳисобловчи ҳар бир инсон, авваломбор, давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига раҳна солишга уринаётган ёвуз кучларнинг манбаси, моҳият-мазмуни ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлиши ва халқимизни ушбу таҳдидлардан огоҳ қила билиши керак.                                                                Диний экстремизм — сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш яъни, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш ғояларини илгари суриб келаётган уюшган гурухлар тузилмасидир.

      Кейинги вақтларда диний экстремистик ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш ва “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш каби усулларга таянган ҳолда амалга оширишга уринмоқдалар. Натижада ақидапарастлар тўрига илинганлар қонли тўқнашувлар кетаётган ҳудудларга жўнатилмоқда. Бир сўз билан айтганда ақидапарастлар томонидан  “Интернет орқали ғоявий оғу” тарқатиш авж олмоқда .

      Шунингдек хорижга иш ахтариб кетган айрим ёшларимиз диний экстремистик оқим (ДЭО) аъзоларининг таъсирига тушиб, юртга қайтгандан сўнг ён-атрофдагилардан “жамоат” тузишга, уларни “ҳижрат”га олиб чиқишга қаратилган ҳаракатлар содир этаётгани ачинарли хол . Бу каби ёмон иллат албатта юртимиз тинчлигига хам рахна солиши мумкин.

    Тинчлик —  уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таъминланади. Афсуски, бугун дунёда турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган мана шундай ДЭО кучлари бор. Шундай “тинчлик кушандалари” бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Бунга Афғонистон, Покистон, Ироқ, Сурия каби мамлакатлардаги қонли тўқнашувлар миМутаассиблар томонидан жамиятда оммавий ваҳима уйғотиш мақсадида тинч аҳолини бозор, масжид, кўча каби одам гавжум жойларда портлатиб юборилмоқда, ижтимоий соҳа ходимлари якка террор усулида ўлдирилмоқда.

    Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистонни дунёвий-маърифий ва демократик тараққиёт йўлидан оғдиришга ҳаракат қилаётган турли ақидапараст гуруҳ аъзолари иродаси бўш, билимлари саёз кишиларни, айниқса, ёшларни ўз таъсир доираларига тортишга уринмоқда. Фарзандини эртага шу куйга тушишини истамаган инсон бугун унинг маънавиятини ҳимоя қилиши керак .

        Огоҳ ва ҳушёр бўлсак, муқаддас юртимиз, тинчилигимиз, оиламиз ва фарзандларимизга ёмон кўз билан қараётган кимсалар содир этиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатардан холис бўламиз. Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Неъматнинг салмоғига қараб шукр ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи неъматларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Бугун бизнинг тинчлигимиз — ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматдир.

         Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу-ҳунарлар малакаси билан ахлоқий фазилатларини ҳам ривожлантириб боришимиз керак.

       Ёш авлоднинг маърифий тарбиясида, уларда кучли мафкуравий иммунитет ва юқори маънавият шакллантиришда мактаб ва оила баҳамжиҳатлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб вазифаларимиздан бўлиб қолади.

  7-умумтаълим мактаби  маънавий –маърифий ишлар

бўйича директор ўринбосари: З.А.Норқулова